АҚШ ва Эрон яна бир-бирининг объектларига зарба беришни бошлади — тафсилотлар

© Страница Д.Трампа в Truth SocialСША нанесли удары по 90 целям в Иране
США нанесли удары по 90 целям в Иране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ Эрондаги қарийб 90 та ҳарбий нишонга зарба берди. Теҳрон эса Кувайт ва Баҳрайндаги Америка базаларига жавоб ҳужуми уюштирганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. АҚШ Эронга янги зарбалар берди. АҚШ Марказий қўмондонлиги — CENTCOM маълумотига кўра, операция Эроннинг Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати эркинлигига таҳдид қилиш қобилиятини заифлаштиришга қаратилган.
Қўмондонликка кўра, зарбалар Эроннинг ҳаво мудофаа тизимлари, қирғоқ кузатув воситалари, ракета ва дронлар омборлари, ҳарбий-денгиз объектлари ҳамда логистика инфратузилмасига қаратилган.
Хорижий ОАВ маълумотларига кўра, сўнгги операцияда Эрон бўйлаб қарийб 90 та нишон урилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп бу зарбаларни Эрон томонидан гўёки Ҳўрмуз бўғозида кемаларга қилинган ҳужумлар учун қасос деб атади. У агар бундай ҳолат яна такрорланса, Теҳрон учун оқибатлар янада оғир бўлишини айтди.
Эрон Инқилоб қўриқчилари корпуси эса АҚШ зарбаларига жавоб тариқасида Кувайт ва Баҳрайндаги Америка ҳарбий объектларига ҳужум қилганини билдирди.
Эрон томони Кувайтдаги “Орифжон” ва “Али ас-Салем”, Баҳрайндаги “Ал-Жуфайр” ва “Шайх Исо” базаларидаги инфратузилма нишонга олинганини маълум қилди.
AP агентлигига кўра, Кувайт ҳарбийлари учувчисиз учиш аппаратлари ва ракеталарни тутиб қолиш чоралари кўрилганини билдирган. Ҳозирча Кўрфаз давлатларида етказилган зарар ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Эрон давлат ОАВлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида, жумладан, Жаск, Чобаҳор, Бандар-Аббос, Абу Муса ороли ва Бушер атрофида портлашлар кузатилганини хабар қилмоқда. Шу билан бирга, Бушердаги АЭСга бевосита зарба берилгани ҳақида расмий тасдиқ йўқ.

Ҳўрмуз бўғози дунё нефть ва газ ташувлари учун энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади, шу боис минтақадаги ҳар қандай кескинлашув глобал энергия бозорига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Президент Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Трамп Эрон билан сулҳ туганини айтди — ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0