ЕОИИ банкларининг активлари 2,9 трлн долларга етди
17:56 24.07.2026 (янгиланди: 17:59 24.07.2026)

© Sputnik / Нина Зотина
Oбуна бўлиш
2025 йилда иттифоқ мамлакатлари банкларининг умумий активлари 2024 йилга нисбатан 36,1% га ошган.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) банкларининг активлари 2,9 трлн долларга етди.
Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳисоботига кўра, 2025 йилда иттифоқ мамлакатлари банкларининг умумий активлари 2024 йилга нисбатан 36,1% га ошган.
Энг катта ўсиш Қирғизистонда қайд этилди — банк активлари 47,8% га ошиб, 13,9 млрд долларга етган.
Кейинги ўринда Россия турибди — унинг банк активлари 37,3% га ўсиб, 2,7 трлн долларни ташкил этган.
Энг катта ўсиш Қирғизистонда қайд этилди — банк активлари 47,8% га ошиб, 13,9 млрд долларга етган.
Кейинги ўринда Россия турибди — унинг банк активлари 37,3% га ўсиб, 2,7 трлн долларни ташкил этган.
Иттифоқнинг қолган мамлакатларида кўрсаткичлар қуйидагича:
Беларусь — ўсиш – 32,4% (56,2 млрд доллар);
Қозоғистон — ўсиш – 19,8% (140,8 млрд доллар);
Арманистон — ўсиш – 19.7% (33,3 млрд доллар);
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

