Қўқон ва Сирдарё музейларида юзлаб экспонат мавжуд эмаслиги аниқланди

© Пресс-служба музея-заповедника "Коканд"Здание Государственного музея-заповедника "Коканд" в Ферганской области.
Здание Государственного музея-заповедника Коканд в Ферганской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Oбуна бўлиш
Қўқон музей-қўриқхонаси ва унинг филиалларида 500 тага яқин, Сирдарё вилояти музейида эса 16 та экспонат амалда мавжуд эмаслиги аниқланди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги давлат музейлари фондларини хатловдан ўтказиш жараёнида Қўқон ва Сирдарёда музей ашёлари камомади аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хатлов комиссияси маълумотига кўра, музей фондларида ҳисобда турган айрим экспонатлар амалда мавжуд эмас.
Хусусан:
"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари, жумладан, Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейида — 500 тага яқин музей ашёси;
Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида — 16 та экспонат топилмаган.
Аниқланган ҳолатларга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун хатлов материаллари прокуратура органларига тақдим этилди.
Хатлов ишлари президентнинг "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 261-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратуранинг 2022 йил 16 июлдаги 65-сонли қўшма йиғилиш баёни ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Жараёндан кўзланган мақсад республика музейлари фондларидаги ашёлар ва коллекцияларнинг амалда мавжудлиги ҳамда сақланиш ҳолатини босқичма-босқич ўрганишдан иборат.
Давлат геология музейи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Давлат геология музейи: 50 минг экспонат ва 2 миллион йиллик топилмалар
Янгиликлар лентаси
0