Давлат геология музейи: 50 минг экспонат ва 2 миллион йиллик топилмалар

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
1926 йилда бир хонадан бошланган Давлат геология музейи бугун 50 мингга яқин экспонат сақланаётган замонавий илмий-маърифий марказга айланди.
Давлат геология музейи тарихи 1926 йилдан бошланади. Илк босқичда у атиги бир хонани эгаллаган бўлса-да, вақт ўтиши билан экспонатлар сони ортиб, музей майдони ҳам кенгайиб борди. Геологлар томонидан олиб келинган ноёб топилмалар, тоғ жинслари ва минераллар музей фонди шаклланишига асос бўлди.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов
1976 йилда Ҳадра майдонида музей учун янги бино қуриш режалаштирилди. 1987 йилда қурилиш ишлари якунланиб, 1988 йилдан муассаса Геология вазирлиги тасарруфидаги “Илмий-ишлаб чиқариш ва ўқув маркази” сифатида фаолият юрита бошлади.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов
Марказ нафақат геологик тадқиқотлар билан шуғулланди, балки талабалар, ўқувчилар ва кенг жамоатчилик учун экскурсиялар ҳамда таништирув машғулотларини ташкил этди.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов
Музей геология соҳасида таълим олаётган талабалар учун муҳим ўқув базасига айланди. Бу ерда ернинг пайдо бўлиши, унинг ривожланиш тарихи, вулқонлар, зилзилалар, палеонтология ва табиий бойликлар ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб келинмоқда. Ёшларни соҳага жалб қилиш мақсадида “Ёш геолог” олимпиадалари ҳам мунтазам ўтказиб келинган.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов

Давлат геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмедшаев
© Sputnik / Бахром Хатамов
“Давлат геология музейи — бу фақат экспонатлар жамланмаси эмас, балки ер сирларини очиб берувчи ва келажак геологларини тарбияловчи илмий-маърифий маскан”, — дейди музей директори Аҳмаджон Аҳмедшаев.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов

Йиртқич Динозавр-Карнозаврнинг изи
© Sputnik / Бахром Хатамов
2020 йилда қабул қилинган қарор асосида музейнинг янги, замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган биноси фойдаланишга топширилди. Музей геология соҳасида таълим олаётган талабалар учун муҳим ўқув базасига айланди. Бу ерда Ернинг пайдо бўлиши, унинг ривожланиш тарихи, вулқонлар, зилзилалар, палеонтология ва табиий бойликлар ҳақида маълумотлар бериб келинмоқда. Ёшларни соҳага жалб қилиш мақсадида “Ёш геолог” олимпиадалари ҳам мунтазам ўтказилган.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов
Янги экспозиция концепцияси асосида ташкил этилган музейда бугунги кунда 50 мингга яқин экспонат сақланмоқда. Улар минераллар, тоғ жинслари, шлифлар ва бошқа ноёб топилмалардан иборат.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов
Музейнинг кўргазма заллари уч қаватга жойлашган бўлиб, экспонатларни сақлаш ва ўрганиш замонавий талаблар асосида йўлга қўйилган. Бу ерда нафақат мутахассислар, балки ўқувчилар ва талабалар ҳам ўз билимларини бойитиш имкониятига эга.

Қадимги фил Aрхидискодоннинг катта қозиқ тиши
© Sputnik / Бахром Хатамов
Музейдаги ноёб экспонатлардан бири архидискодонларга оид топилмалардир. Архидискодонлар филлар оиласининг Archidiscodon уруғига мансуб энг қадимий вакилларидан ҳисобланади. Улар кеч плиоцен даврида, тахминан 2–2,5 миллион йил аввал яшаган бўлиб, асосан саванна туридаги ландшафтларда тарқалган.
Бу ҳайвонларнинг бўйи елка қисмида тахминан 4,5 метрга етган. Улар асосан ўтлар, шунингдек дарахт шохлари ва барглари билан озиқланган. Кейинчалик Archidiscodon уруғининг эволюцион йўналишини мамонтлар давом эттирган.
2013 йил октябрь ойида Тошкент вилоятида, Оҳангарондан жануби-шарққа тахминан 20 километр масофада, Овжасой қишлоғи яқинида хартумлилар туркумига мансуб қадимий ҳайвон қолдиқлари топилган эди. Ушбу қолдиқлар узоқ вақт ер остида консервацияланган ҳолда сақланган. Бироқ улар юзага олиб чиқилгандан сўнг кислород, ҳарорат, атмосфера босими ва бошқа омиллар таъсирида аста-секин емирила бошлаган.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов
Давлат геология музейи халқаро ҳамкорликни ҳам фаол йўлга қўйган. У турли хорижий музейлар, университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистоннинг бой табиий ресурсларини жаҳонга намойиш этиб келмоқда.

Давлат геология музейи
© Sputnik / Бахром Хатамов
2020 йилда музейга “Олий тоифали” мақоми берилиши унинг нуфузини янада оширди.