Ҳусийларнинг Саудия Арабистони танкерларига ҳужумидан сўнг нефть нархи кескин ошди

© REUTERS / Shine Samuel AbrahamТанкер Encelia. Архивное фото
Танкер Encelia. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Oбуна бўлиш
Brent маркали нефть 4,8 фоизга қимматлаб, бир баррель учун 98,59 долларга, WTI эса 3,9 фоизга ўсиб, 90,22 долларга етди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Яман шимолида ҳукмронлик қилаётган "Ансоруллоҳ" ҳарбий-сиёсий ҳаракати — ҳусийлар Қизил денгизда Саудия Арабистонининг иккита нефть танкерига ҳужум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Ансоруллоҳ"га кўра, Encelia ва Layla танкерлари ҳусийлар Саудия Арабистонига қарши жорий этган денгиз қамалини бузган.
"Биз Қизил денгизда кема қатнови тақиқини бузган Саудия Арабистонининг иккита нефть танкерини нишонга олган махсус ҳарбий операция ўтказдик", — дейилади ҳаракат баёнотида.
Ҳусийларнинг таъкидлашича, ҳужумда баллистик ва қанотли ракеталар, шунингдек, дронлардан фойдаланилган. Ҳаракат ҳар икки нишонга зарба берилгани ва танкерларда ёнғин чиққанини даъво қилмоқда.
Ҳужум ҳақидаги хабарлар ва Яқин Шарқдаги умумий кескинлик ортидан жаҳон бозорида нефть нархи кескин ошди. Brent маркали нефть 4,8 фоизга қимматлаб, бир баррель учун 98,59 долларга, WTI эса 3,9 фоизга ўсиб, 90,22 долларга етди.
Бозор иштирокчилари энди нафақат Ҳўрмуз бўғози, балки Қизил денгизга чиқиш йўлидаги Боб ал Мандаб бўғозида ҳам нефть ташиш издан чиқишидан хавотирда. Ҳусийлар ҳужуми жаҳон нефть таъминоти учун иккинчи муҳим денгиз йўлагида хавфни кучайтирди.
Ҳужумдан олдин ҳам Саудия нефтини ташиётган айрим танкерлар ҳусийларнинг огоҳлантиришидан сўнг Қизил денгизда ортга қайтган эди.
Қизил денгиз йўли ёпилса, кемалар Африкани айланиб ўтишига тўғри келади. Бу етказиб бериш муддатини ҳамда транспорт ва суғурта харажатларини оширади.
Таҳлилчиларга кўра, Осиёга йўл олган кунига 3 миллион баррелдан ортиқ Саудия нефти узоқроқ йўналишларга ўтказилиши мумкин.
"Goldman Sachs" Ҳўрмуздаги узилишлар давом этиб, Қизил денгиз ва Сувайш каналидаги ҳаракат ҳам чекланса, нефть нархи 120 доллардан ошиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Нефтяные танкеры проходят через Ормузский пролив. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
Эрон яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
Янгиликлар лентаси
0