https://sputniknews.uz/20260723/cis-havo-harakat-uygunlashtirish-reja-59205447.html
МДҲ ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимларини уйғунлаштириш бўйича умумий режа тайёрламоқда
МДҲ ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимларини уйғунлаштириш бўйича умумий режа тайёрламоқда
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатлари ҳаво ҳаракатини ташкил этиш бўйича миллий тизимларни уйғунлаштирмоқчи. Лойиҳа парвозлар хавфсизлиги, мунтазамлиги ва тежамкорлигини ошириш, рақамли бошқарув ва хизмат сифатини яхшилашга қаратилган.
2026-07-23T10:01+0500
2026-07-23T10:01+0500
2026-07-23T10:09+0500
мдҳ
ҳамкорлик
авиапарвозлар
қишлоқ хўжалиги
рақамли технологиялар
озиқ-овқат
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/07/38669552_0:100:1920:1180_1920x0_80_0_0_0a459b6418ee7d7761cac5fc8460ac3c.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. МДҲ доирасида ҳаво ҳаракатини ташкил этиш миллий тизимларини уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитасининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти хабар берди.Тегишли чора-тадбирлар режаси лойиҳаси Иқтисодий масалалар бўйича комиссия йиғилишида муҳокама қилинди. Ҳужжат фуқаро авиацияси парвозлари хавфсизлигини ошириш, ҳаво ҳудудидан самарали фойдаланиш ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган.Ҳар бир давлат ўз эҳтиёжлари ва фойдаланиш талабларидан келиб чиқиб, ушбу йўналишдаги миллий режаларини янгилаши мумкин бўлади.Ташаббус амалга оширилса, фуқаро авиацияси парвозларининг хавфсизлиги, мунтазамлиги ва тежамкорлигини ошириш, авиакомпаниялар ҳамда диспетчерлик хизматлари ўртасидаги мувофиқлашувни кучайтириш кутилмоқда. Бу МДҲ давлатлари ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигига ҳам таъсир қилади.Ҳисоботга кўра, 2023–2025 йилларда ушбу йўналишларда 20 тадан ортиқ масала кўриб чиқилган.Ҳужжатлар МДҲ Иқтисодий кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади. Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши 23 сентябрда бўлиб ўтади.
https://sputniknews.uz/20260701/uzbekistan-cis-mehnat-migratsiya-hamkorlik-58728472.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/07/38669552_226:0:1757:1149_1920x0_80_0_0_999abc02681db712bc66fcbf9c8d47d6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ, ҳамкорлик, авиапарвозлар, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, озиқ-овқат, иқтисод
мдҳ, ҳамкорлик, авиапарвозлар, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, озиқ-овқат, иқтисод
МДҲ ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимларини уйғунлаштириш бўйича умумий режа тайёрламоқда
10:01 23.07.2026 (янгиланди: 10:09 23.07.2026) МДҲ давлатлари ҳаво ҳаракати тизимларини уйғунлаштириш, парвозлар хавфсизлиги ва хизмат сифатини янада оширишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. МДҲ доирасида ҳаво ҳаракатини ташкил этиш миллий тизимларини уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитасининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти
хабар берди.
Тегишли чора-тадбирлар режаси лойиҳаси Иқтисодий масалалар бўйича комиссия йиғилишида муҳокама қилинди. Ҳужжат фуқаро авиацияси парвозлари хавфсизлигини ошириш, ҳаво ҳудудидан самарали фойдаланиш ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган.
Лойиҳада ахборотлаштириш, автоматлаштириш ва рақамли бошқарув технологияларини жорий этиш, шунингдек, миллий ҳаво ҳаракати тизимларини босқичма-босқич такомиллаштириш назарда тутилган.
Ҳар бир давлат ўз эҳтиёжлари ва фойдаланиш талабларидан келиб чиқиб, ушбу йўналишдаги миллий режаларини янгилаши мумкин бўлади.
Ташаббус амалга оширилса, фуқаро авиацияси парвозларининг хавфсизлиги, мунтазамлиги ва тежамкорлигини ошириш, авиакомпаниялар ҳамда диспетчерлик хизматлари ўртасидаги мувофиқлашувни кучайтириш кутилмоқда. Бу МДҲ давлатлари ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигига ҳам таъсир қилади.
Йиғилишда, шунингдек, МДҲ давлатларининг озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўзаро савдоси, фитосанитария, наслчилик, аквакультура ва аграр кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Ҳисоботга кўра, 2023–2025 йилларда ушбу йўналишларда 20 тадан ортиқ масала кўриб чиқилган.
Ҳужжатлар МДҲ Иқтисодий кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади. Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши 23 сентябрда бўлиб ўтади.