https://sputniknews.uz/20260701/uzbekistan-cis-mehnat-migratsiya-hamkorlik-58728472.html
Ўзбекистон ва МДҲ меҳнат мигрантлари масаласида ҳамкорликни кучайтирмоқчи
Ўзбекистон ва МДҲ меҳнат мигрантлари масаласида ҳамкорликни кучайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Минскда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва Ўзбекистон вазири ўринбосари Марат Жўраев бандлик, меҳнат бозори ва ташқи меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди.
2026-07-01T11:11+0500
2026-07-01T11:11+0500
2026-07-01T11:31+0500
мигрантлар
миграция
ҳамкорлик
жамият
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/01/58723183_0:483:1200:1158_1920x0_80_0_0_77f27bb085cc9be99ddd4896c4ac47e2.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Марат Жўраев 30 июнь куни Минскда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Ҳамдўстлик қароргоҳида бўлиб ўтган мулоқотда МДҲ давлатларининг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳамкорлиги, аҳоли бандлигини ошириш ва ишсизликка қарши курашиш масалалари кўриб чиқилди.Томонлар МДҲга аъзо давлатларнинг Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича маслаҳат кенгаши фаолиятига алоҳида эътибор қаратди.Марат Жўраев, ўз навбатида, Ўзбекистонда меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш ва ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.Маълумотларга кўра, ҳозир Россияда вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони тахминан 1,3 млн нафарни ташкил этади.
https://sputniknews.uz/20260227/eoii-mehnat-migrantlari-55998031.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/01/58723183_0:360:1200:1260_1920x0_80_0_0_64554a222b6409adca2b0ffbcf1529cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар, миграция, ҳамкорлик, жамият, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, мдҳ
мигрантлар, миграция, ҳамкорлик, жамият, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, мдҳ
Ўзбекистон ва МДҲ меҳнат мигрантлари масаласида ҳамкорликни кучайтирмоқчи
11:11 01.07.2026 (янгиланди: 11:31 01.07.2026) Минскда Ўзбекистон ва МДҲ ўртасида бандлик, меҳнат бозори ва ташқи меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Марат Жўраев 30 июнь куни Минскда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳамдўстлик қароргоҳида бўлиб ўтган мулоқотда МДҲ давлатларининг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳамкорлиги, аҳоли бандлигини ошириш ва ишсизликка қарши курашиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар МДҲга аъзо давлатларнинг Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича маслаҳат кенгаши фаолиятига алоҳида эътибор қаратди.
Сергей Лебедев ушбу йўналишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
Марат Жўраев, ўз навбатида, Ўзбекистонда меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш ва ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга кўра, ҳозир Россияда вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони тахминан 1,3 млн нафарни ташкил этади.