https://sputniknews.uz/20260723/cbu-valyuta-sharh-59217214.html
Пул ўтказмалари экспорт тушумига яқинлашди — Марказий банкнинг валюта бозори бўйича шарҳи
Пул ўтказмалари экспорт тушумига яқинлашди — Марказий банкнинг валюта бозори бўйича шарҳи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда валюта таклифи 31 фоизга, талаб 20 фоизга ўсди. Сўм курси "сузувчи" деб баҳоланди. Бу нимани англатади ва валюта бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
2026-07-23T13:28+0500
2026-07-23T13:28+0500
2026-07-23T13:28+0500
доллар
валюта курслари
валюта
иқтисод
шарҳ
банк
пул жўнатмалари
марказий банк
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/11/45713105_0:86:1292:813_1920x0_80_0_0_0beece3e70bc2987e98322b7dd416eec.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистон ички валюта бозорида таклиф талабга нисбатан тезроқ ўсди, сўм курси эса йилнинг биринчи ярми якунларига кўра йил бошидаги даражада қолди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2026 йил I ярим йиллик бўйича шарҳида маълум қилинди.Январь–июнь ойларида хорижий валютага умумий талаб 20 фоизга ошиб, қарийб 32 млрд долларни ташкил этди. Марказий банк операцияларини ҳисобга олмаган ҳолда таклиф эса 31 фоизга ўсиб, 27,8 млрд долларга етди.Бозордаги қўшимча таклифнинг муҳим манбаларидан бири аҳоли бўлди. Жисмоний шахслар банкларга 12,3 млрд доллар сотиб, 6,8 млрд доллар харид қилди. Натижада ижобий сальдо 5,5 млрд долларни ташкил этди.Биринчи ярим йилликда доллар курси 11 935–12 320 сўм оралиғида тебранди ва давр охирида 12 009 сўмни ташкил этди.Энг муҳим ўзгариш — Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистонда амалдаги алмашув курси режимини "судралувчи"дан "сузувчи"га қайта таснифлади.Яъни аввал курснинг босқичма-босқич ва нисбатан назорат остида ўзгариши қайд этилган бўлса, эндиликда унинг бозордаги талаб ва таклиф таъсирида эркинроқ шаклланаётгани эътироф этилди.ХВЖ курс мослашувчанлигини сақлаш ташқи шокларни юмшатиш, захираларни муҳофаза қилиш ва инфляцион таргетлаш самарадорлиги учун муҳимлигини таъкидлади.Шунингдек, тадбиркорларга валюта курси кескин ўзгарганда эҳтимолий зарарни камайтириш имконини берадиган молиявий воситаларни жорий этиш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260525/aholi-banklar-dollar-sotuv-57840596.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/11/45713105_46:0:1246:900_1920x0_80_0_0_dd13800c39e917310b913b54beaf7c62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
доллар, валюта курслари, валюта, иқтисод, шарҳ, банк, пул жўнатмалари, марказий банк, ўзбекистон
доллар, валюта курслари, валюта, иқтисод, шарҳ, банк, пул жўнатмалари, марказий банк, ўзбекистон
Пул ўтказмалари экспорт тушумига яқинлашди — Марказий банкнинг валюта бозори бўйича шарҳи
Январь–июнь ойларида ички бозорда сотувга чиқарилган хорижий валюта ҳажми унга бўлган талабдан тезроқ ўсди. Бу сўм курсининг барқарор қолишига хизмат қилди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистон ички валюта бозорида таклиф талабга нисбатан тезроқ ўсди, сўм курси эса йилнинг биринчи ярми якунларига кўра йил бошидаги даражада қолди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2026 йил I ярим йиллик бўйича шарҳида
маълум қилинди.
Январь–июнь ойларида хорижий валютага умумий талаб 20 фоизга ошиб, қарийб 32 млрд долларни ташкил этди. Марказий банк операцияларини ҳисобга олмаган ҳолда таклиф эса 31 фоизга ўсиб, 27,8 млрд долларга етди.
Бозордаги қўшимча таклифнинг муҳим манбаларидан бири аҳоли бўлди. Жисмоний шахслар банкларга 12,3 млрд доллар сотиб, 6,8 млрд доллар харид қилди. Натижада ижобий сальдо 5,5 млрд долларни ташкил этди.
Халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатга 9,3 млрд доллар келиб тушди, 1,3 млрд доллар чиқиб кетди. Корхоналарнинг экспорт тушумлари эса 30 фоизга ошиб, 10,1 млрд долларга етди.
Биринчи ярим йилликда доллар курси 11 935–12 320 сўм оралиғида тебранди ва давр охирида 12 009 сўмни ташкил этди.
Энг муҳим ўзгариш — Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистонда амалдаги алмашув курси режимини "судралувчи"дан "сузувчи"га қайта таснифлади.
Яъни аввал курснинг босқичма-босқич ва нисбатан назорат остида ўзгариши қайд этилган бўлса, эндиликда унинг бозордаги талаб ва таклиф таъсирида эркинроқ шаклланаётгани эътироф этилди.
ХВЖ курс мослашувчанлигини сақлаш ташқи шокларни юмшатиш, захираларни муҳофаза қилиш ва инфляцион таргетлаш самарадорлиги учун муҳимлигини таъкидлади.
Келгусида Марказий банк валюта олди-сотдисини янада фаоллаштириш, банкларнинг доллар курсини шакллантиришдаги ролини ошириш ва валюта операцияларини тез ҳамда хавфсиз амалга ошириш тизимларини яхшилашни режалаштирмоқда.
Шунингдек, тадбиркорларга валюта курси кескин ўзгарганда эҳтимолий зарарни камайтириш имконини берадиган молиявий воситаларни жорий этиш кўзда тутилган.