https://sputniknews.uz/20260525/aholi-banklar-dollar-sotuv-57840596.html
Аҳоли банкларга 8,2 млрд доллар сотди, 4,4 млрд доллар эса сотиб олди
Аҳоли банкларга 8,2 млрд доллар сотди, 4,4 млрд доллар эса сотиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил январь-апрель ойларида валютага жами талаб 20,4 млрд долларга етди. Шу даврда сўм долларга нисбатан 0,6 фоизга мустаҳкамланди.
2026-05-25T10:57+0500
2026-05-25T10:57+0500
2026-05-25T10:57+0500
марказий банк
валюта курслари
валюта
ўзбекистон
банк
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/325/67/3256740_0:262:2237:1520_1920x0_80_0_0_6425fb8753ba77e0e3c3fa34e934ee53.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 2026 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон ички валюта бозорида юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига жами талаби 20,4 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 фоизга кўп. Ўтган йил январь-апрель ойларида ушбу кўрсаткич 16,4 миллиард доллар бўлган.Ҳисобот даврида юридик шахслар қарийб 16 миллиард доллар, жисмоний шахслар эса 4,4 миллиард доллар валюта харид қилган.Жумладан:• аҳоли тижорат банкларига 8,2 млрд доллар сотган;• юридик шахслар сотган валюта ҳажми 9,8 млрд долларни ташкил этган;• жами валюта талаби 20,4 млрд доллар бўлган;• жами валюта таклифи 18 млрд долларга етган.Марказий банк маълумотига кўра, январь-апрель ойларида доллар курси 11 938 – 12 320 сўм диапазонида тебранган. Ҳисобот даври якунида сўм долларга нисбатан 0,6 фоизга мустаҳкамланиб, курс 12 004 сўмдан 11 938 сўмгача тушган.Шу даврда алмашув курси тебранувчанлиги ўртача 28,5 сўмни ёки 0,23 фоизни ташкил этган. 2025 йил январь-апрелида бу кўрсаткич 13,6 сўм ёки 0,11 фоиз бўлган.
https://sputniknews.uz/20260520/osuvchi-iqtisodiyot-investorlar-uzbekistan-jalb-qilish-57719364.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/325/67/3256740_0:52:2237:1730_1920x0_80_0_0_edb94ea107bbd54357d13a769049c6c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк, валюта курслари, валюта, ўзбекистон, банк, иқтисод
марказий банк, валюта курслари, валюта, ўзбекистон, банк, иқтисод
Аҳоли банкларга 8,2 млрд доллар сотди, 4,4 млрд доллар эса сотиб олди
Январь-апрелда ички валюта бозорида жами талаб 20,4 млрд долларга етди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 2026 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон ички валюта бозорида юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига жами талаби 20,4 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати
хабар берди.
Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 фоизга кўп. Ўтган йил январь-апрель ойларида ушбу кўрсаткич 16,4 миллиард доллар бўлган.
Ҳисобот даврида юридик шахслар қарийб 16 миллиард доллар, жисмоний шахслар эса 4,4 миллиард доллар валюта харид қилган.
Шу билан бирга, валюта таклифи ҳам ошган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютаси бўйича жами таклифи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,9 фоизга ёки қарийб 4,6 миллиард долларга кўпайиб, 18 миллиард долларга етган.
• аҳоли тижорат банкларига 8,2 млрд доллар сотган;
• юридик шахслар сотган валюта ҳажми 9,8 млрд долларни ташкил этган;
• жами валюта талаби 20,4 млрд доллар бўлган;
• жами валюта таклифи 18 млрд долларга етган.
Марказий банк маълумотига кўра, январь-апрель ойларида доллар курси 11 938 – 12 320 сўм диапазонида тебранган. Ҳисобот даври якунида сўм долларга нисбатан 0,6 фоизга мустаҳкамланиб, курс 12 004 сўмдан 11 938 сўмгача тушган.
Шу даврда алмашув курси тебранувчанлиги ўртача 28,5 сўмни ёки 0,23 фоизни ташкил этган. 2025 йил январь-апрелида бу кўрсаткич 13,6 сўм ёки 0,11 фоиз бўлган.