Эксперт: барқарор сўм ва ўсувчи иқтисодиёт инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилмоқда

© SputnikЭксперт: Инвесторы, которые входят в Узбекистан на раннем этапе, получают наибольшую выгоду
Эксперт: Инвесторы, которые входят в Узбекистан на раннем этапе, получают наибольшую выгоду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Oбуна бўлиш
"Avesta Investment Group" вакилига кўра, аҳоли ўсиши, барқарор курс ва ислоҳотлар Ўзбекистон бозорига хорижий инвесторлар қизиқишини оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. "Avesta Investment Group"нинг инвестицион банкинг бўйича директори Димитрий Аббасовнинг айтишича, Ўзбекистон бозорига эрта кирган инвесторлар кўпроқ имкониятга эга бўлиши мумкин. У бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро ПЛАС-Форум доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Ҳафтасига бир неча марта офисимизга қўнғироқлар бўлади — инвесторлар Ўзбекистон бозорига қандай кириш мумкинлигини сўрашади”, — деди Аббасов.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бозори ҳали ҳам ривожланиш босқичида. Шу сабабли бозорга эрта кирган инвесторлар одатда энг катта ўсиш имкониятларини қўлга киритади.
Аббасов Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичларини ҳам юқори баҳолади. Унинг айтишича, мамлакат ЯИМ йилига тахминан 7 фоизга ўсмоқда, биринчи чоракда ўсиш 8 фоиздан юқори бўлиши кутилмоқда. ЯИМ ҳажми эса 150 миллиард долларга яқинлашмоқда.
Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳам ўсмоқда. 2020 йилда бу кўрсаткич тахминан 2 минг доллар бўлган бўлса, 2025 йилга келиб 3,8 минг долларга етган.
Эксперт демографик омилга ҳам эътибор қаратди. Унинг прогнозига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 50 миллион нафарга етиши мумкин.
Бу истеъмол бозорининг кенгайиши, молиявий хизматлар ва капитал бозорларига узоқ муддатли талаб ошишини англатади.
Аббасовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 70 миллиард доллардан ортиқ халқаро резервларга эга. Бу макроиқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватловчи муҳим буфер ҳисобланади.
У сўм курси барқарорлигига ҳам тўхталди. Экспертнинг айтишича, сўнгги икки йилда миллий валюта нисбатан барқарор сақланмоқда, 2025 йилда эса сўм 7 фоизга мустаҳкамланган.
“Бу хорижий инвесторларга доллар ҳисобида ҳам яхши даромад олиш имконини бермоқда. Шу сабабли чет эл инвесторлари қизиқиши ортиб бормоқда”, — деди у.
Аббасов Ўзбекистонни “frontier market”лар, яъни ҳали тўлиқ очилмаган, аммо юқори ўсиш салоҳиятига эга бозорлар қаторида юқори суръат кўрсатаётган мамлакатлардан бири деб атади.
Какими_отраслями_экономики_больше_всего_заинтересованы_иностранцы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026
Хорижликлар Ўзбекистон иқтисодиётининг қайси соҳаларига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда?
Янгиликлар лентаси
0