Ўзбекистон делегациясига Беларуснинг ақлли шаҳар ва экология технологиялари тақдим этилди
Ўзбекистон делегациясига Беларуснинг ақлли шаҳар ва экология технологиялари тақдим этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь IT ҳамда рақамли иқтисодиётда қўшма лойиҳалар имкониятларини муҳокама қилди. Делегацияга "ақлли шаҳар", ҳаво мониторинги, ўрмон ёнғинларини аниқлаш, тиббиёт ва таълим ечимлари тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Беларуснинг Юқори технологиялар паркида "ақлли шаҳар", экологик мониторинг ва фавқулодда ҳолатларни эрта аниқлашга мўлжалланган рақамли ечимлар билан танишди. Бу ҳақда БелТА ахборот агентлиги хабар берди.Ўзбекистон делегациясига Рақамли технологиялар вазирлигининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тимур Баекеев раҳбарлик қилди.Делегацияга замонавий йўл инфратузилмаси, атмосфера ҳавоси ҳолатини мониторинг қилиш, ўрмон ёнғинларини аниқлаш, бино ва иншоотларни диагностика қилиш технологиялари тақдим этилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Беларусь технология компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, рақамли иқтисодиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Беларусь ишланмаларини хорижий бозорларда қўллаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси Беларусда "ақлли шаҳар", ҳаво мониторинги ва ўрмон ёнғинларини аниқлаш технологиялари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Беларуснинг Юқори технологиялар паркида "ақлли шаҳар", экологик мониторинг ва фавқулодда ҳолатларни эрта аниқлашга мўлжалланган рақамли ечимлар билан танишди. Бу ҳақда БелТА ахборот агентлиги хабар берди.
Делегацияга замонавий йўл инфратузилмаси, атмосфера ҳавоси ҳолатини мониторинг қилиш, ўрмон ёнғинларини аниқлаш, бино ва иншоотларни диагностика қилиш технологиялари тақдим этилди.
Шунингдек, тиббиёт, таълим ва кўнгилочар индустрия учун ишлаб чиқилган АТ маҳсулотлар намойиш қилинди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Беларусь технология компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, рақамли иқтисодиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Беларусь ишланмаларини хорижий бозорларда қўллаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Маълумот учун: Беларуснинг Юқори технологиялар паркида 1 067 та компания фаолият юритади. Парк маълумотига кўра, 2025 йилда резидентларнинг экспорти 2 млрд долларни ташкил этган. Парк Беларусь ялпи ички маҳсулотининг қарийб 3 фоизини таъминлайди.