Ўзбекистон ЯИМ яқин йилларда қанча ўсади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги прогнози

Oбуна бўлиш
Фискал стратегияга кўра, ЯИМ ўсишини асосан истеъмол, хизматлар экспорти ва хорижий инвестициялар қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2027 йилдаги 5 106 доллардан 2028 йилда 5 598 долларга, 2029 йилга бориб эса 6 203 долларгача ошиши прогноз қилинмоқда.
Бу Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ишлаб чиққан 2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда қайд этилган.
Стратегияга кўра, ЯИМнинг реал ўсиши:
2027 йилда — 6,9 фоиз;
2028 йилда — 7,1 фоиз;
2029 йилда — 7,4 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган.
Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2028 йилда 5 598 долларга, 2029 йилда эса 6 203 долларга етиши кутилмоқда.
Макроиқтисодий прогнозлар 2026 йилда шаклланаётган юқори иқтисодий база, таркибий ислоҳотларнинг давом эттирилиши, 2030 йилгача белгиланган мақсадлар, инвестициявий фаоллик ва экспорт салоҳиятининг кенгайиши ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган.
Шунингдек, ташқи иқтисодий муҳитда сақланаётган ноаниқликлар ҳам инобатга олинган.
Иқтисодиёт тармоқлари кесимида эса қуйидагилар асосий ўсиш драйверлари бўлади:
алоқа ва ахборотлаштириш;
молиявий ва транспорт хизматлари;
яшаш ва овқатланиш хизматлари;
металлургия;
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
тўқимачилик;
автомобилсозлик.Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тайёрланган
Янгиликлар лентаси
0