https://sputniknews.uz/20260722/uzbekistan-talaba-oqituvchi-ivanovo-malaka-oshirish-59182827.html
Ўзбекистонлик талабалар ва рус тили ўқитувчилари Ивановода малака оширди
Ўзбекистонлик талабалар ва рус тили ўқитувчилари Ивановода малака оширди
Sputnik Ўзбекистон
Ивановода Ўзбекистондан келган 30 нафар талаба ва 30 нафар рус тили ўқитувчиси учун педагогик смена ўтказилди. Яна 90 дан ортиқ ўзбекистонлик ўқувчи қисқа муддатли таълим дастурида иштирок этди.
2026-07-22T09:18+0500
2026-07-22T09:18+0500
2026-07-22T10:05+0500
таълим
ўзбекистон
россия
сунъий интеллект
мактаб
ҳамкорлик
москва
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59182275_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_9e4d12a3af0eb1265c268e626856d831.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ивановода Ўзбекистондан келган рус тили ўқитувчилари ва педагогика йўналиши талабалари учун ташкил этилган педагогик смена якунланди. Бу ҳақда Россия Маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Дастур Е.Д. Стасова номидаги “Интердом” халқаро мактабида ўтказилди. Унда Ўзбекистондан 60 киши — 30 нафар талаба ва 30 нафар ўқитувчи иштирок этди.Бу йил дастурга биринчи марта рус тилини чет тили сифатида ўқитадиган мутахассислар ҳам жалб қилинди. Улар бўлажак педагоглар билан касбий тажриба алмашдилар.Шу билан бирга, “Интердом”да 90 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ўқувчи учун қисқа муддатли таълим дастури ташкил этилди. Болалар рус тилини ўрганиб, Россия тарихи, маданияти ва анъаналарига бағишланган маърифий ҳамда ижодий тадбирларда қатнашдилар.Талабалар эса амалиётчи педагог сифатида ўқувчилар билан ишлаб, олган билимларини амалда синаб кўрдилар.Россия Маориф вазирлиги Халқаро ҳамкорлик маркази директори вазифасини бажарувчи Дмитрий Мерешкиннинг таъкидлашича, бундай лойиҳалар Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни, касбий тажриба алмашишни ва қўшма ташаббусларни ривожлантиришга хизмат қилади.Педагогик алмашинув Россия Маориф вазирлиги Халқаро ҳамкорлик марказининг халқаро гуманитар таълим лойиҳаси бўлиб, ўқитувчилар малакасини ошириш ва рус тилида таълим бериш сифатини яхшилашга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20260715/pedagogik-smena-59030144.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59182275_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_9a30490e393ed2f06d1f791248e931fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, ўзбекистон, россия, сунъий интеллект, мактаб, ҳамкорлик, москва, жамият
таълим, ўзбекистон, россия, сунъий интеллект, мактаб, ҳамкорлик, москва, жамият
Ўзбекистонлик талабалар ва рус тили ўқитувчилари Ивановода малака оширди
09:18 22.07.2026 (янгиланди: 10:05 22.07.2026) Ивановодаги педагогик сменада ўзбекистонлик иштирокчилар замонавий таълим усуллари ва дарс жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланишни ўргандилар.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ивановода Ўзбекистондан келган рус тили ўқитувчилари ва педагогика йўналиши талабалари учун ташкил этилган педагогик смена якунланди. Бу ҳақда Россия Маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастур Е.Д. Стасова номидаги “Интердом” халқаро мактабида ўтказилди. Унда Ўзбекистондан 60 киши — 30 нафар талаба ва 30 нафар ўқитувчи иштирок этди.
Машғулотлар давомида иштирокчилар Россиянинг илғор педагогик тажрибалари билан танишиб, интерактив таълим воситалари ҳамда сунъий интеллект технологияларини дарс жараёнида қўллаш усулларини ўргандилар. Шунингдек, улар ўз таълим лойиҳаларини ишлаб чиқдилар.
Бу йил дастурга биринчи марта рус тилини чет тили сифатида ўқитадиган мутахассислар ҳам жалб қилинди. Улар бўлажак педагоглар билан касбий тажриба алмашдилар.
Шу билан бирга, “Интердом”да 90 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ўқувчи учун қисқа муддатли таълим дастури ташкил этилди. Болалар рус тилини ўрганиб, Россия тарихи, маданияти ва анъаналарига бағишланган маърифий ҳамда ижодий тадбирларда қатнашдилар.
Талабалар эса амалиётчи педагог сифатида ўқувчилар билан ишлаб, олган билимларини амалда синаб кўрдилар.
Иштирокчилар учун Суздаль, Плёс ва Москва шаҳарларига маданий-маърифий саёҳатлар ҳам уюштирилди.
Россия Маориф вазирлиги Халқаро ҳамкорлик маркази директори вазифасини бажарувчи Дмитрий Мерешкиннинг таъкидлашича, бундай лойиҳалар Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни, касбий тажриба алмашишни ва қўшма ташаббусларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Педагогик алмашинув Россия Маориф вазирлиги Халқаро ҳамкорлик марказининг халқаро гуманитар таълим лойиҳаси бўлиб, ўқитувчилар малакасини ошириш ва рус тилида таълим бериш сифатини яхшилашга қаратилган.