Ўзбекистон Россия чеклов киритаётган беш экспортчи фаолиятини ўрганади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабота Смоленского таможенного поста ФТС России
Работа Смоленского таможенного поста ФТС России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2026
Oбуна бўлиш
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Россия вақтинчалик чеклов киритаётган беш экспортчи фаолияти ўрганилишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг беш экспортчи корхонаси маҳсулотларини Россияга олиб киришга вақтинчалик чеклов жорий этилиши юзасидан Росселхознадзор билан мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Россия 23 июлдан мазкур корхоналар томонидан етказиб бериладиган карантин назоратидаги маҳсулотларни олиб киришни вақтинча чекламоқда.
Қўмита маълумотига кўра, Россия томони чеклов сабаблари корхоналар номлари ва аниқланган фитосанитар камчиликлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўз ичига олган расмий хат юборади.
Ушбу маълумот асосида маҳаллий экспортчи корхоналар фаолияти ҳар томонлама ўрганилади ва миллий қонунчилик ҳамда халқаро фитосанитар талаблар доирасида тегишли чоралар кўрилади.
Чеклов қўлланилаётган корхоналар Россияга асосан оқ бошли ва гулкарам, пиёз, шивит, петрушка, узум, лавлаги, помидор ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилган.
2026 йил бошидан буён Ўзбекистондан жўнатилган маҳсулотларда Россия учун карантин аҳамиятига эга организмлар аниқланган 132 та ҳолат қайд этилган.
Қўмита чекловлар фақат фитосанитар талабларни бузган айрим хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилаётганини таъкидлади. Улар талабларга риоя қилган ҳолда экспортни амалга ошираётган бошқа ўзбекистонлик корхоналарга тааллуқли эмас.
Вазият юзасидан қўшимча ишчи учрашув ўтказилиб, батафсил маълумот тақдим этилиши билдирилди.
Зараженная плодоовощная продукция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Беш ўзбекистонлик экспортчининг Россияга мева-сабзавот олиб кириши чекланмоқда
Янгиликлар лентаси
0