https://sputniknews.uz/20260722/ukraine-armiya-qomondon-almashtirilish-59187124.html
Фёдоров билан зиддият ва намойишлар: Украина армияси бош қўмондони нега алмаштирилди
Фёдоров билан зиддият ва намойишлар: Украина армияси бош қўмондони нега алмаштирилди
Sputnik Ўзбекистон
Зеленский Сирский ўрнига Михаил Драпатийни бош қўмондон этиб белгилади. Қарор Фёдоровнинг ишдан олиниши, ҳарбий раҳбариятдаги зиддият ва бир неча кунлик намойишлар ортидан қабул қилинди.
2026-07-22T12:27+0500
2026-07-22T12:27+0500
2026-07-22T12:35+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
владимир зеленский
мария захарова
киев
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59186955_0:104:2000:1229_1920x0_80_0_0_eb3af0e4904086bf9cefc86d6749d52f.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Владимир Зеленский Қуролли кучлар бош қўмондони Александр Сирский ўрнига Михаил Драпатийни тайинлаганини маълум қилди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, янги раҳбар иштирокида Бош штаб тузилмаси янгиланади ва мамлакат мудофаа стратегияси қайта кўриб чиқилади.Фёдоров ва Сирский ўртасида нима бўлган?Украина ҳарбий раҳбариятидаги зиддият Михаил Фёдоров мудофаа вазири лавозимидан олинганидан кейин ошкора тус олди. Фёдоров Сирскийни ислоҳотларга тўсқинлик қилиш, ташаббусларни блоклаш ва унинг фаолиятига халақит беришда айблади.Фёдоровнинг лавозимидан озод қилиниши Киев ва бошқа шаҳарларда намойишларга сабаб бўлди. Намойишчилар уни ҳукуматга қайтариш, Сирскийни эса бош қўмондонликдан олишни талаб қилишди. Бир неча кунлик акциялардан кейин Зеленский Драпатийни янги бош қўмондон этиб белгилади. 43 ёшли Михаил Драпатий 2024–2025 йилларда Украина Қуруқликдаги қўшинларига раҳбарлик қилган, кейин Бирлашган кучлар қўмондони бўлган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Фёдоров ва Сирскийнинг ишдан олинишига киноя билан муносабат билдирди.Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник эса кадрлар алмашинувини Украина ҳарбий раҳбарияти ва уларни қўллаб-қувватловчи ташқи кучлар ўртасидаги молиявий манфаатлар кураши билан боғлади.Мирошник сўзларига кўра, гап 2026 йилда қарийб 100 млрд долларга етган Украина ҳарбий бюджети устидан назорат ва уни тақсимлаш ҳақида бормоқда. У можаронинг асосий иштирокчилари Украинадан ташқарида эканини ҳам таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260716/ukraine-mudofaa-vazir-istefo-59072052.html
киев
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59186955_112:0:1889:1333_1920x0_80_0_0_f5cec13250fc40eb718951364c7fdd6b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, владимир зеленский, мария захарова, киев, украина
дунё янгиликлари, дунёда, владимир зеленский, мария захарова, киев, украина
Фёдоров билан зиддият ва намойишлар: Украина армияси бош қўмондони нега алмаштирилди
12:27 22.07.2026 (янгиланди: 12:35 22.07.2026) Александр Сирский ўрнига Михаил Драпатий Украина Қуролли кучлари бош қўмондони бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Владимир Зеленский Қуролли кучлар бош қўмондони Александр Сирский ўрнига Михаил Драпатийни тайинлаганини
маълум қилди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, янги раҳбар иштирокида Бош штаб тузилмаси янгиланади ва мамлакат мудофаа стратегияси қайта кўриб чиқилади.
Фёдоров ва Сирский ўртасида нима бўлган?
Украина ҳарбий раҳбариятидаги зиддият Михаил Фёдоров мудофаа вазири лавозимидан олинганидан кейин ошкора тус олди. Фёдоров Сирскийни ислоҳотларга тўсқинлик қилиш, ташаббусларни блоклаш ва унинг фаолиятига халақит беришда айблади.
"Reuters" буни Украина ҳарбий бошқарувидаги янги технологик ёндашув тарафдорлари билан анъанавий қўмондонлик ўртасидаги зиддият сифатида баҳолади.
Фёдоровнинг лавозимидан озод қилиниши Киев ва бошқа шаҳарларда намойишларга сабаб бўлди. Намойишчилар уни ҳукуматга қайтариш, Сирскийни эса бош қўмондонликдан олишни талаб қилишди. Бир неча кунлик акциялардан кейин Зеленский Драпатийни янги бош қўмондон этиб белгилади.
43 ёшли Михаил Драпатий 2024–2025 йилларда Украина Қуруқликдаги қўшинларига раҳбарлик қилган, кейин Бирлашган кучлар қўмондони бўлган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Фёдоров ва Сирскийнинг ишдан олинишига киноя билан муносабат билдирди.
"Мен тўғри тушуняпманми, Фёдоров ва Сирский айнан ўша, Зеленский Ғарб саммитларида ... мақтаниб юрган, жанг майдонидаги гўёки "муваффақиятлар" учун ишдан олинганми?" — деб ёзди Захарова ўзининг Телеграм-каналида.
Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник эса кадрлар алмашинувини Украина ҳарбий раҳбарияти ва уларни қўллаб-қувватловчи ташқи кучлар ўртасидаги молиявий манфаатлар кураши билан боғлади.
Мирошник сўзларига кўра, гап 2026 йилда қарийб 100 млрд долларга етган Украина ҳарбий бюджети устидан назорат ва уни тақсимлаш ҳақида бормоқда. У можаронинг асосий иштирокчилари Украинадан ташқарида эканини ҳам таъкидлади.