https://sputniknews.uz/20260722/tugjanov-kazakhstan-uzbekistan-elchi-tayinlov-59183759.html
Ерали Туғжанов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
Ерали Туғжанов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Янги элчи Ерали Туғжанов илгари Қозоғистон бош вазири ўринбосари, Манғистау ва Ақтўбе вилоятлари ҳокими бўлган. Тошкентдаги дипломатик миссияни 2022 йилдан Бейбут Атамқулов бошқариб келаётган эди.
2026-07-22T09:58+0500
2026-07-22T09:58+0500
2026-07-22T10:11+0500
қасим-жомарт тоқаев
қозоғистон
элчи
дипломатлар
янги тайинлов
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59186517_0:0:1672:941_1920x0_80_0_0_d6b26f0112dfbcbc65d0fcc971548cc0.png
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ерали Туғжановни мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.У бу лавозимда 2022 йил октябридан бери Қозоғистоннинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилиб келган Бейбут Атамқуловни алмаштирди. Атамқулов президент фармони билан лавозимидан озод этилди.Шунингдек, Тоқаев фармонлари билан Алибек Бакаев Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги, Амангелди Саинов эса Руминиядаги элчиси этиб тайинланди.Туғжанов турли йилларда Қарағанда вилояти ҳокими ўринбосари, Қозоғистон Адлия вазирлиги Дин ишлари қўмитаси раиси, Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ўринбосари, Манғистау вилояти ҳокими ва Касаба уюшмалари федерацияси раиси лавозимларида ишлаган.2020–2022 йилларда Қозоғистон бош вазири ўринбосари, 2022–2023 йилларда Ақтўбе вилояти ҳокими бўлган. 2024 йил майидан бош вазир маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
https://sputniknews.uz/20260219/aes-kazakhstan-atom-hamkorlik-muhokama-55807615.html
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59186517_281:0:1536:941_1920x0_80_0_0_f3bc496bf8f068ec259bfb14783b419d.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қасим-жомарт тоқаев, қозоғистон, элчи, дипломатлар, янги тайинлов, сиёсат, ўзбекистон
қасим-жомарт тоқаев, қозоғистон, элчи, дипломатлар, янги тайинлов, сиёсат, ўзбекистон
Ерали Туғжанов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
09:58 22.07.2026 (янгиланди: 10:11 22.07.2026) У Бейбут Атамқулов ўрнини эгаллади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ерали Туғжановни мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати
хабар берди.
У бу лавозимда 2022 йил октябридан бери Қозоғистоннинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилиб келган Бейбут Атамқуловни алмаштирди. Атамқулов президент фармони билан лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Тоқаев фармонлари билан Алибек Бакаев Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги, Амангелди Саинов эса Руминиядаги элчиси этиб тайинланди.
Ерали Туғжанов 1963 йилда Ғарбий Қозоғистон вилоятида туғилган. У Қарағанда давлат университетида ҳуқуқшунослик, Қозоғистон Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институтида таҳсил олган. Юридик фанлар номзоди ва сиёсий фанлар доктори.
Туғжанов турли йилларда Қарағанда вилояти ҳокими ўринбосари, Қозоғистон Адлия вазирлиги Дин ишлари қўмитаси раиси, Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ўринбосари, Манғистау вилояти ҳокими ва Касаба уюшмалари федерацияси раиси лавозимларида ишлаган.
2020–2022 йилларда Қозоғистон бош вазири ўринбосари, 2022–2023 йилларда Ақтўбе вилояти ҳокими бўлган. 2024 йил майидан бош вазир маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.