https://sputniknews.uz/20260722/tashkent-belarus-mustaqillik-kun-59188673.html
Тошкентда Беларусь Мустақиллиги куни нишонланди
Тошкентда Беларусь Мустақиллиги куни нишонланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Беларусь Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан тантанали қабул ўтказилди. Тадбирда Беларусь ансамбли Ўзбекистон мадҳиясини ижро этди, элчи эса ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлади.
2026-07-22T13:16+0500
2026-07-22T13:16+0500
2026-07-22T13:16+0500
сиёсат
мустақиллик куни
байрам
ҳамкорлик
ўзбекистон
тошкент
беларусь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59188506_0:226:1280:946_1920x0_80_0_0_6f2d3f3a8486821d0828c8b9fa31e364.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Тошкентда Беларусь Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлат органлари, дипломатик корпус, жамоат ташкилотлари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Беларуснинг "Бели птах" ансамбли томонидан Ўзбекистон давлат мадҳиясининг ўзбек тилида ижро этилиши маросимнинг алоҳида лаҳзаларидан бири бўлди. Ушбу чиқиш мезбон мамлакатга ҳурмат рамзига айланди ва тадбир меҳмонлари томонидан илиқ кутиб олинди.Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Александр Огородников табрик сўзи билан чиқди. У икки давлат ўртасидаги муносабатлар умумий тарих, ўзаро ишонч ва стратегик шерикликка асосланган мустаҳкам пойдевор устига қурилганини таъкидлади.Элчи икки республика халқларининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссасини эслаб, Беларусни озод қилиш учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган 22 нафар ўзбекистонликнинг жасоратини алоҳида таъкидлади.Александр Огородников икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, Беларусь Ўзбекистон билан машинасозлик, микроэлектроника, ахборот технологиялари, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги ва бошқа юқори технологик соҳалардаги тажрибаси ҳамда технологик салоҳиятини баҳам кўришга тайёр.Элчи Ўзбекистоннинг ривожланиш суръатларини ҳам юқори баҳолади.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июль ойида Минскка расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. Ташриф якунида эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради.Беларусь ва Ўзбекистон гуманитар ва маданий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, фармацевтика, транспорт ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
https://sputniknews.uz/20260709/uzbekistan-belarus-strategik-sheriklik-deklaratsiya-58932780.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/16/59188506_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_40a7f7de2631e485f31024c28e6252a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мустақиллик куни, байрам, ҳамкорлик, ўзбекистон, тошкент, беларусь
сиёсат, мустақиллик куни, байрам, ҳамкорлик, ўзбекистон, тошкент, беларусь
Тошкентда Беларусь Мустақиллиги куни нишонланди
Тошкентда Беларусь Мустақиллиги кунига бағишланган тантанали қабулда икки мамлакат ҳамкорлиги, умумий тарих ва янги қўшма лойиҳалар ҳақида сўз борди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Тошкентда Беларусь Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлат органлари, дипломатик корпус, жамоат ташкилотлари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Беларуснинг "Бели птах" ансамбли томонидан Ўзбекистон давлат мадҳиясининг ўзбек тилида ижро этилиши маросимнинг алоҳида лаҳзаларидан бири бўлди. Ушбу чиқиш мезбон мамлакатга ҳурмат рамзига айланди ва тадбир меҳмонлари томонидан илиқ кутиб олинди.
Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Александр Огородников табрик сўзи билан чиқди. У икки давлат ўртасидаги муносабатлар умумий тарих, ўзаро ишонч ва стратегик шерикликка асосланган мустаҳкам пойдевор устига қурилганини таъкидлади.
"Беларусь ва Ўзбекистоннинг замонавий муносабатлари умумий тарих ва ўзаро ишончнинг мустаҳкам пойдеворига асослангани, давлатларимиз раҳбарлари эса ички барқарорлик ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишнинг ишончли кафолати экани рамзий маънога эга", - деди дипломат.
Элчи икки республика халқларининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссасини эслаб, Беларусни озод қилиш учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган 22 нафар ўзбекистонликнинг жасоратини алоҳида таъкидлади.
Александр Огородников икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Унинг сўзларига кўра, Беларусь Ўзбекистон билан машинасозлик, микроэлектроника, ахборот технологиялари, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги ва бошқа юқори технологик соҳалардаги тажрибаси ҳамда технологик салоҳиятини баҳам кўришга тайёр.
"Биз саноат, фан ва таълим соҳасидаги салоҳиятимизни саноат кооперацияси бўйича йирик қўшма лойиҳаларга муваффақиятли айлантирмоқдамиз. Глобал нотинчлик шароитида бу ҳамкорлик иқтисодий ўсиш учун янги уфқларни очади ва Евроосиё маконида хавфсизликни мустаҳкамлайди", - деди у.
Элчи Ўзбекистоннинг ривожланиш суръатларини ҳам юқори баҳолади.
"Беларусда Ўзбекистоннинг жадал технологик модернизациясига чин дилдан қойил қолишади. Ушбу давлат қурилиши тажрибаси узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз учун янги истиқболларни очади", - деди Александр Огородников.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июль ойида Минскка расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. Ташриф якунида эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради.
Беларусь ва Ўзбекистон гуманитар ва маданий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, фармацевтика, транспорт ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.