Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Харьков ва Запорожье вилоятларидаги икки аҳоли пунктини назоратга олди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая подготовка штурмовиков группировки войск "Центр"
Боевая подготовка штурмовиков группировки войск Центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2026
Oбуна бўлиш
Ушбу йўналишлардаги жангларда Украина Қуролли кучлари ҳарбий техника, артиллерия қуроллари ва радиоэлектрон кураш станциясини йўқотгани маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги Артельное ва Запорожье вилоятидаги Благодатное аҳоли пунктларини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Артельное аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди.
Вазирлик маълумотига кўра, Украина Қуролли кучлари тўртта зирҳли жанговар машина, 10 та автомобиль, "Богдан" ўзиюрар артиллерия қурилмаси, "Верба" реактив залп ўт очиш тизимининг жанговар машинаси ва радиоэлектрон кураш станциясини йўқотган.

"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари эса Благодатное аҳоли пунктини озод қилди.

Ушбу йўналишда Украина қўшинлари зирҳли транспорт воситаси, 11 та автомобиль, артиллерия қуроли ва "Град" реактив залп ўт очиш тизимининг жанговар машинасини йўқотди.
Шунингдек, "Ғарб" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари анча қулай марра ва позицияларни эгаллаган. "Жанубий" гуруҳ тактик ҳолатини, "Марказ" гуруҳи эса олдинги маррадаги вазиятини яхшилаган.
"Днепр" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятида Украина Қуролли кучларининг механизациялашган бригадаси ва ҳудудий мудофаа бригадаси тузилмаларига зарар етказди.
Работа ракетного комплекса Искандер по целям ВСУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Волоховское назоратга олинди, Одесса портларига зарба берилди — Россия Мудофаа вазирлиги
Янгиликлар лентаси
0