Ўзбекистонда йирик маданий тадбирлар ягона операторга топширилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия тринадцатого Международного музыкального фестиваля "Шарк тароналари".
Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия тринадцатого Международного музыкального фестиваля Шарк тароналари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2026
Oбуна бўлиш
Амалдаги Халқаро фестиваллар дирекцияси негизида Маданий лойиҳалар миллий оператори ташкил этилади. У йирик тадбирларни ўтказади ва қатор имтиёзларга эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда йирик халқаро ва республика миқёсидаги маданий тадбирларни ташкил этиш ягона операторга топширилади. Бу президентнинг 17 июлдаги ПҚ-270-сон қарорида назарда тутилган.
21 июлдан кучга кирадиган ушбу қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Халқаро фестиваллар дирекцияси” давлат муассасаси негизида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида “Маданий лойиҳалар миллий оператори” ташкил этилади.
Шу тариқа, гап бутунлай янги ташкилот очиш ҳақида эмас, балки амалдаги дирекцияни қайта ташкил этиш ва уни бошқа тузилма тизимига ўтказиш ҳақида бормоқда.
Миллий оператор йирик халқаро маданий тадбирларни ташкил этиш ва уларни хорижда тарғиб қилиш, машҳур ижрочилар иштирокидаги концертларга буюртмачи бўлиш ҳамда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини тайёрлаш учун масъул бўлади.
Операторга халқаро ва республика миқёсидаги маданий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам ва йўл-патруль хизматларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Миллий операторнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 18 нафар этиб белгиланди. Оператор ташкил этадиган маданий тадбирларда жами чипталарнинг 10 фоизи бепул ажратилади.
Миллий оператор фаолияти жамғарма маблағлари, маданий тадбирлар ва хизматлардан тушумлар, ҳомийлик ва хайрия маблағлари, грантлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали келгуси йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Миллий оператор фестивалга ташкилий ва техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича ижрочи оператор этиб белгиланди.
Встреча президента с работниками культуры и искусства. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Ёш истеъдодларга 300 млн сўмгача мукофот: маданият соҳасида янги тизим жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0