Қирғизистон нефть маҳсулотларини қайта ишлаш учун Ўзбекистонга юборади

© Ферганский НПЗФерганский нефтеперерабатывающий завод.
Ферганский нефтеперерабатывающий завод. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар етказиб бериш позициялари ва механизмларини белгилаб олган.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Қирғизистон нефть маҳсулотларини қайта ишлаш учун Ўзбекистонга юборади. Қайта ишланган маҳсулот кейин Қирғизистонга олиб кирилади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Алтинбек Рисбеков маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу масала бўйича икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари ва энергетика вазирлари даражасида музокаралар ўтказилган. Етказиб бериладиган маҳсулотлар ва уларни ташиш механизми аллақачон белгилаб олинган.
"Биз нефть маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериш, у ерда қайта ишлаш ва Қирғизистонга қайтариб олиб келишни режалаштирганмиз", — деди Рисбеков.
Қайси турдаги нефть маҳсулотлари ва қанча ҳажмда юборилиши, улар Ўзбекистондаги қайси корхонада қайта ишланиши ҳамда етказиб бериш муддатлари ҳозирча очиқланмаган.
Қирғизистон айни пайтда ёқилғи манбаларини диверсификация қилмоқда. Беларусдан бир неча вагон ёқилғи етказиб берилди ва яна бир қисми йўлда. Хитойдан ҳам дастлабки партиялар жўнатилди.
Шунингдек, Қозоғистон Қирғизистонга ойига 15–20 минг тонна мазут етказиб беришга розилик берди. Мазутни Қирғизистон корхоналарида чуқур қайта ишлаб, АИ-92 бензини ҳамда К4 ва К5 тоифасидаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Қирғизистоннинг ёқилғига йиллик эҳтиёжи қарийб 2 млн тоннани ташкил этади. Мамлакат талабининг асосий қисми Россиядан импорт ҳисобига қопланади. Россиядаги чекловлар ва минтақада ёқилғи таъминоти билан боғлиқ қийинчиликлар Бишкекни муқобил манбалар излашга ундамоқда.
Заправка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ёқилғи импорти учун "ноль" бож ставкасини яна бир йилга узайтирди
Янгиликлар лентаси
0