Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ёқилғи импорти учун "ноль" бож ставкасини яна бир йилга узайтирди

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗаправка, архивное фото
Заправка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Oбуна бўлиш
"Ноль" ставка авиация ва кема ёқилғисига ҳам татбиқ этилади. Имтиёз 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши айрим турдаги ёқилғи ва органик кимёвий бирикмалар учун импорт божхона божларини нол даражада белгилади. Бу ҳақда ЕОИИ ҳуқуқий порталида эълон қилинган 69-сон қарорда айтилган.
"Ноль" ставка 2026 йил 1 июлдан 2027 йил 30 июнга қадар қуйидаги маҳсулотларга татбиқ этилади:
— мотор бензини;
— реактив двигателлар учун ёқилғи;
— дизель ёқилғиси;
— кема ёқилғиси;
— бошқа газойллар.
Қарор 11 июлдан кучга кирган бўлса-да, унинг қоидалари 2026 йил 1 июлдан бошлаб юзага келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланади.
Бошқа оддий эфирлар ва уларнинг ҳосилалари, шунингдек, N-метиланилин учун нол бож ставкаси қарор кучга кирган санадан 2027 йил 30 июнгача амал қилади.
Ёқилғининг айрим турлари учун аввал белгиланган нол бож ставкалари 2026 йил 30 июнда тугаган эди. Янги қарор билан ушбу имтиёз яна бир йилга сақлаб қолинди.
Мазкур тартиб ЕОИИга аъзо Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияга учинчи давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларга тааллуқли.
Химические удобрения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда айрим минерал ўғит хомашёлари учун импорт божи вақтинча бекор қилинди
Янгиликлар лентаси
0