Ўзбекистонда хабарсиз ишга жойлаштириш бўйича 1495 та мурожаат келиб тушди

© iStock / KorrawinЖенщина перебирает бумаги
Женщина перебирает бумаги  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Oбуна бўлиш
Бундай маълумотлар ишсизлик мақоми ва нафақа олишга тўсқинлик қилиши мумкин
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида фуқаролардан ўзлари билмаган ҳолда ишга жойлаштирилгани ҳақида Давлат меҳнат инспекциясига 1495 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.
Инспекция маълумотига кўра, мурожаатларни ўрганиш натижасида ҳозир фаолият юритаётган 143 та корхона ва ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳамда жиноий таъсир чоралари қўлланилди.
Яна 56 та корхона ва ташкилотга қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар киритилди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган ташкилотлар эса аллақачон тугатилгани аниқланган.
Фуқароларнинг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида 2020–2025 йилларда Ягона миллий меҳнат тизимига киритилган нотўғри маълумотлар ўчирилди.
Инспекция меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар хабарсиз расмийлаштирилганини аниқлаган фуқароларни ваколатли органларга мурожаат қилишга чақирди.

Маълумот учун: бундай сохта расмийлаштириш фуқаронинг ишсиз деб эътироф этилиши ва ишсизлик нафақасини олишига тўсқинлик қилиши мумкин. Қонунга кўра, меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган шахс банд ҳисобланади, ишсизлик нафақаси эса фақат ишсиз деб эътироф этилган фуқароларга тўланади. Шахс ишга жойлашганда нафақа тўлови тўхтатилади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Церемония ввода в эксплуатацию новой парогазовой теплоэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2025
Меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоат назорати: иш берувчиларга янги талаблар жорий қилинди
Янгиликлар лентаси
0