https://sputniknews.uz/20260721/uzbekistan-sayohat-qidiruv-oshish-59167532.html
Expedia: Ўзбекистонга саёҳат қидирувлари ва бронлар кескин ошди
Expedia: Ўзбекистонга саёҳат қидирувлари ва бронлар кескин ошди
Sputnik Ўзбекистон
Expedia маълумотларига кўра, июнда Ўзбекистонга саёҳат қидирувлари 54 фоизга, бронлар 45,6 фоизга ошган. Энг катта қизиқиш АҚШ ва Японияда қайд этилди, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро эса етакчи йўналиш бўлиб қолди.
2026-07-21T12:19+0500
2026-07-21T12:19+0500
2026-07-21T12:19+0500
туризм
туризм қўмитаси
сайёҳлар
самарқанд
тошкент
бухоро
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/04/58085046_0:84:1600:984_1920x0_80_0_0_820dbccbef3d2ee317605dec2f0c55e1.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Июнь ойида "Expedia Group" платформаларида Ўзбекистонга саёҳатлар билан боғлиқ қидирувлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Шу даврда:— Ўзбекистонга саёҳатни брон қилганлар сони 45,6 фоизга;— сотиб олинган авиачипталар 23 фоизга;— брон қилинган тунашлар сони 27 фоизга ошди."Expedia Group" — меҳмонхона, авиачипта ва бошқа туристик хизматларни брон қилиш имконини берувчи йирик халқаро онлайн платформалар гуруҳи.Мамлакатдаги энг оммабоп йўналишлар сифатида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро етакчиликни сақлаб қолди. Шу билан бирга, Хивага бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.Мавжуд тасдиқланган бронларнинг 82,9 фоизи 2026 йилнинг июль–сентябрь ойларидаги саёҳатларга тўғри келади.Қизиқишнинг ортиши халқаро авиақатновлар географиясининг кенгайиши, виза тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ҳамда мамлакатнинг хорижий туризм бозорларида фаол тарғиб қилинаётгани билан изоҳланмоқда.
https://sputniknews.uz/20260714/uzbekistan-sayyoh-davlatlar-59031019.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/04/58085046_96:0:1519:1067_1920x0_80_0_0_8b34961aa9602fdc3ffd5f7146c5af70.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, туризм қўмитаси, сайёҳлар, самарқанд, тошкент, бухоро, ўзбекистон
туризм, туризм қўмитаси, сайёҳлар, самарқанд, тошкент, бухоро, ўзбекистон
Expedia: Ўзбекистонга саёҳат қидирувлари ва бронлар кескин ошди
Мамлакатдаги энг оммабоп йўналишлар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Июнь ойида "Expedia Group" платформаларида Ўзбекистонга саёҳатлар билан боғлиқ қидирувлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
— Ўзбекистонга саёҳатни брон қилганлар сони 45,6 фоизга;
— сотиб олинган авиачипталар 23 фоизга;
— брон қилинган тунашлар сони 27 фоизга ошди.
"Expedia Group" — меҳмонхона, авиачипта ва бошқа туристик хизматларни брон қилиш имконини берувчи йирик халқаро онлайн платформалар гуруҳи.
Ўзбекистонга қизиқиш билдирган асосий бозорлар АҚШ, Япония, Буюк Британия, Жанубий Корея, Германия ва Франция бўлди. Энг юқори ўсиш АҚШ ва Японияда қайд этилди.
Мамлакатдаги энг оммабоп йўналишлар сифатида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро етакчиликни сақлаб қолди. Шу билан бирга, Хивага бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
Мавжуд тасдиқланган бронларнинг 82,9 фоизи 2026 йилнинг июль–сентябрь ойларидаги саёҳатларга тўғри келади.
Қизиқишнинг ортиши халқаро авиақатновлар географиясининг кенгайиши, виза тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ҳамда мамлакатнинг хорижий туризм бозорларида фаол тарғиб қилинаётгани билан изоҳланмоқда.