Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Олий рада омбудсмани: жанг қилаётганлар камаймоқда, Украина армияси қоғоздагина ўсмоқда

© AP Photo / Andriy AndriyenkoУкраинские солдаты
Украинские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Oбуна бўлиш
Омбудсман Украинада сафарбарлик коррупция ва қонунбузарликлар билан кечаётгани, оғир касаллар ҳам армияга олинаётгани ва жамиятда куч ишлатиладиган тўқнашувлар хавфи кучайганини айтди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Украина армияси сони ҳужжатларда кўпаймоқда, аммо фронтга етиб бораётган ва амалда жанг қилаётган ҳарбийлар сони камаймоқда. Бу ҳақда Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец Novyny.LIVE нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айрим сафарбар қилинганлар ҳарбий комиссиариат бинолариданоқ қочади. Бошқалар полигонга олиб кетиш вақтида ёки ҳарбий тайёргарлик жойларини тарк этади. Ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ҳолатлари ҳам кўп.
"Армиямиз ҳужжатлар бўйича ўсмоқда. Аммо амалда жанг қилаётганлар сони, аксинча, камаймоқда", — деди Лубинец.
Сафарбарликнинг 90 фоизида қоидабузарлик бор
Лубинецнинг баҳосига кўра, сафарбарлик ҳолатларининг фақат 10 фоизида белгиланган тартибларга тўлиқ риоя этилмоқда. Қолган 90 фоизида эса турли қоидабузарликлар кузатилмоқда.
Унинг таъкидлашича, комиссиариат ҳарбийлари мустақил равишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш, автомобилларни тўхтатиш, блок-постлар ўрнатиш ёки одамни ҳеч қандай тушунтиришсиз машинадан тушириш ҳуқуқига эга эмас.
Омбудсман Мудофаа вазирлигидан сафарбарлик тадбирларида қатнашувчи ҳарбийларга юзини балаклава билан яшириш ва бўлинмаларнинг таниб олиш белгиларини олиб ташлашни тақиқлашни сўраган. Бу қоидабузарлик содир этган шахсни кейинчалик аниқлаш учун зарур.
Ҳарбий комиссиариатдан чиқариш 20 минг долларгача
Лубинец комиссиариат тизимидаги коррупция ҳақида ҳам гапирди. Унга келиб тушган маълумотларга кўра, ушланган кишини автобусдан қўйиб юбориш учун 10 минг доллар, ТЦК биносидан чиқариш учун эса 20 минг доллар талаб қилиниши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, маблағи бор фуқаролар пул тўлаб озод бўлади, бундай имкониятга эга бўлмаганлар эса армияга юборилади. Қўйиб юборилган кишини кейинги куни яна ушлашлари ҳам мумкин.
Оғир касалларни ҳам хизматга яроқли деб топишган
Омбудсман ҳарбий-тиббий комиссиялар фаолияти юзасидан минглаб мурожаатлар келиб тушганини билдирди. Касалликлари тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланган айрим фуқаролар ҳам ҳарбий хизматга яроқли деб топилган.
Жумладан, узоқ йиллардан бери руҳий касаллик билан яшаб келаётган шахс хизматга яроқли деб топилган. Яна бир ҳолатда ОИВ, B ва C гепатитлари аниқланган киши тўлиқ яроқли деб баҳоланиб, полигонда ошхона нарядига жалб қилинган.
Жамиятда норозилик кучаймоқда
Лубинецнинг таъкидлашича, сафарбарлик тизимидаги вазият зудлик билан ўзгартирилмаса, фуқаролар ва ҳарбий комиссиариат ходимлари ўртасида куч ишлатиладиган тўқнашувлар кўпайиши мумкин.
У Львовда ТЦК ходимларининг ҳаракатларига қарши юз берган оммавий норозиликни бу хавфнинг дастлабки кўринишларидан бири деб атади. Можарода 200 нафарга яқин фуқаро қатнашган.
Украинский военнослужащий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Ҳарбийлар — давлат мулки”: FT Украина армиясидаги норозилик ҳақида ёзди
Янгиликлар лентаси
0