Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Ҳарбийлар — давлат мулки”: FT Украина армиясидаги норозилик ҳақида ёзди

© REUTERS / Thomas PeterУкраинский военнослужащий
Украинский военнослужащий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Oбуна бўлиш
Нашрга кўра, Украина ҳарбийлари янги шартнома тизими уларга демобилизация бўйича аниқ кафолат беришига шубҳа қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Украина ҳарбийлари армияда режалаштирилаётган ислоҳотлар бўйича давлат ваъдаларига ишонмаяпти. Бу ҳақда "Financial Times" Украина Қуролли кучларининг номи ошкор этилмаган ҳарбий хизматчиларига таяниб хабар берди.
Аввалроқ Украина мудофаа вазири Михаил Фёдоров УҚКда янги шартнома тизими жорий этилишини эълон қилган эди. Унга кўра, шартнома муддати тугаганидан кейин ҳарбий хизматчига сафарбарликдан кечиктириш ҳуқуқи берилади — хизмат муддати қанча узоқ бўлса, кечиктириш даври ҳам шунча узоқ бўлади.
“Бир неча аскар "Financial Times"га ислоҳот йиллар давомида жанг қилганларга деярли ҳеч нарса бермаганини ва давлат ўз ваъдаларини бажаришига шубҳа қилаётганини айтди”, — деб ёзади нашр.
FT таъкидлашича, ваъда қилинган ислоҳотлар, айниқса, 2022 йилда ёки ундан олдин хизматга кирган ҳарбийлар орасида танқидга учраган. Улар учун асосий муаммо — хизмат муддати ва демобилизация масаласида аниқ кафолатлар йўқлиги.
Нашр суҳбатлашган ҳарбийлардан бири фуқаролик ҳаётида ҳарбий хизматчиларига “давлат мулки” сифатида қаралишини айтган. Унинг сўзларига кўра, иш берувчилар ҳарбийларни ишга қабул қилишга шошилмайди.
Федоров аввалроқ Украина жамиятида сафарбарлик жараёнидан норозилик борлигини тан олган. Украинанинг “Страна.ua” нашри эса украиналик ҳарбий Киев марказида пикет ўтказиб, УҚКдаги “қуллик шароитлари”дан шикоят қилганини хабар қилган эди.
У, хусусан, хизмат муддатини аниқ белгилаш ва демобилизация имкониятини жорий этишни талаб қилган.
Украинада сафарбарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун 2024 йил 18 майда кучга кирган. Бироқ унда ҳарбий хизматдан бўшатиш муддатлари кўрсатилмаган.
Сўнгги пайтларда Украина Қуролли кучлари шахсий таркиб етишмовчилигига дуч келмоқда. Сафарбарлик жараёни ва ҳарбий комиссариат ходимларининг ҳаракатлари эса мамлакатда мунтазам баҳс ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.
Украинские болельщики танцуют перед матчем чемпионата Европы в Бухаресте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Улютин: Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди
Янгиликлар лентаси
0