Россияда судланганлиги бор чет элликларга фуқаролик ва яшаш рухсатномаси берилмайди

© Парламентская газетаГосударственная дума Российской Федерации
Государственная дума Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Oбуна бўлиш
Судланганлиги олиб ташланмаган чет элликларга фуқаролик, вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномаси бермасликни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россия Давлат думаси судланганлиги бор чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия фуқаролиги ҳамда мамлакатда яшаш ҳуқуқини бермасликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи, якуний ўқишда қабул қилди.
Ҳужжатга кўра, Россияда ёки бошқа давлатда содир этган жинояти учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки тугалланмаган шахслар:
— Россия фуқаролигини ола олмайди;
— вақтинча яшаш учун рухсатнома — РВП ола олмайди;
— таълим олиш мақсадида РВП ола олмайди;
— доимий яшаш гувоҳномаси — ВНЖ ола олмайди.
Бунда жиноятнинг оғир ёки енгиллиги аҳамиятга эга бўлмайди. Судланганлик рухсатнома беришни рад этиш, аввал берилган РВП ёки ВНЖни бекор қилиш, шунингдек, фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги аризани рад этиш учун асос бўлади.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, 14 ёшга тўлган чет эл фуқаролари РВП ёки ВНЖ олиш учун ариза берганда судланмаганлик тўғрисида маълумотнома тақдим этиши керак.
Агар шахс судланган бўлса, ҳужжатда у содир этган жиноят ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Маълумотнома ариза берувчи фуқароси бўлган давлатнинг ваколатли органи томонидан берилиши ва ариза топширилган пайтда уч ойдан эски бўлмаслиги керак.
Ушбу талаб қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
14 ёшга тўлмаган болаларга;
қочоқ мақомини олган шахсларга;
Россияда сиёсий ёки вақтинчалик бошпана олганларга;
Россия Қуролли кучларида шартнома асосида хизмат қилаётган ёки унинг таркибида жанговар ҳаракатларда қатнашган чет элликларга;
РВП ёки ВНЖ олишда бундай маълумотномани аввал тақдим этган шахсларга.
Украина фуқаролари учун икки йиллик ўтиш даври белгиланади. Шу вақт давомида улар Россия органларига судланмаганлик тўғрисида маълумотнома тақдим этишдан озод қилинади.
Государственная дума Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
Россияда 10 ойдан кам ишлаган хорижликлар РВП ва ВНЖдан айрилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0