https://sputniknews.uz/20260506/russia-migrantlar-rvp-vnj-57368665.html
Россияда 10 ойдан кам ишлаган хорижликлар РВП ва ВНЖдан айрилиши мумкин
Россияда 10 ойдан кам ишлаган хорижликлар РВП ва ВНЖдан айрилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси йил давомида 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг вақтинча яшашга рухсатномаси ёки яшаш гувоҳномасини бекор қилишни кўриб чиқмоқда.
2026-05-06T16:51+0500
2026-05-06T16:51+0500
2026-05-06T18:21+0500
миграция
мигрантлар
россия
россия давлат думаси
вячеслав володин
россияда яшаш гувоҳномаси - внж
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/06/57368304_0:77:770:510_1920x0_80_0_0_ad0e455eb654bfcbeb641b426761f5da.jpg
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россия Давлат думаси бир йил давомида 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ёки яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) бекор қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини баҳорги сессияда қабул қилишни режалаштирмоқда.Бу ҳақда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозир парламентда миграция сиёсатини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.Унинг сўзларига кўра, бу чора Россияда мигрантларнинг қонуний бўлиши, бандлиги ва даромадлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.Лойиҳада гап Россияда вақтинча яшаш рухсатномаси — РВП ёки яшаш гувоҳномаси — ВНЖ олган мигрантлар ҳақида кетмоқда. Агар улар ҳужжат берилган кундан бошлаб бир йил ичида расмий равишда 10 ойдан кам ишлаган бўлса, ушбу ҳужжатларни бекор қилиш таклиф этилмоқда.Шунингдек, бу талаб жисмоний шахсларда шахсий, уй-рўзғор ёки бошқа шунга ўхшаш эҳтиёжлар учун ишлаётган чет элликларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Бунда уларнинг бандлиги ва қатъий белгиланган аванс тўлови шаклида ЖШДС тўлаган даври ҳам ҳисобга олинади.Ҳозирча бу норма қабул қилинмаган. Давлат думаси уни баҳорги сессия давомида кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
https://sputniknews.uz/20260222/russia-daromad-past-migrant-patent-cheklanish-55876141.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/06/57368304_90:0:770:510_1920x0_80_0_0_7bcbeeb30d52f973a1ad82ee27a38cc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, россия, россия давлат думаси, вячеслав володин , россияда яшаш гувоҳномаси - внж
миграция, мигрантлар, россия, россия давлат думаси, вячеслав володин , россияда яшаш гувоҳномаси - внж
Россияда 10 ойдан кам ишлаган хорижликлар РВП ва ВНЖдан айрилиши мумкин
16:51 06.05.2026 (янгиланди: 18:21 06.05.2026) Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россияда бир йил давомида 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг вақтинча яшаш рухсатномаси ёки яшаш гувоҳномаси бекор қилиниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россия Давлат думаси бир йил давомида 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ёки яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) бекор қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини баҳорги сессияда қабул қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин
маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозир парламентда миграция сиёсатини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.
“Жумладан, йил давомида 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг ВНЖ ёки РВПсини бекор қилиш имконини берувчи нормани жорий этиш таклиф этилмоқда. Уни баҳорги сессия давомида қабул қилишни режалаштирмоқдамиз”, — деб ёзди Володин ўзининг MAX мессенжеридаги каналида.
Унинг сўзларига кўра, бу чора Россияда мигрантларнинг қонуний бўлиши, бандлиги ва даромадлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.
Лойиҳада гап Россияда вақтинча яшаш рухсатномаси — РВП ёки яшаш гувоҳномаси — ВНЖ олган мигрантлар ҳақида кетмоқда. Агар улар ҳужжат берилган кундан бошлаб бир йил ичида расмий равишда 10 ойдан кам ишлаган бўлса, ушбу ҳужжатларни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, бу талаб жисмоний шахсларда шахсий, уй-рўзғор ёки бошқа шунга ўхшаш эҳтиёжлар учун ишлаётган чет элликларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Бунда уларнинг бандлиги ва қатъий белгиланган аванс тўлови шаклида ЖШДС тўлаган даври ҳам ҳисобга олинади.
Ҳозирча бу норма қабул қилинмаган. Давлат думаси уни баҳорги сессия давомида кўриб чиқишни режалаштирмоқда.