Ўзбекистонда ҳовли уйлар ҳам бошқарув компанияларига бириктирилиши мумкин

© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание, посвященное обсуждению результатов, достигнутых в первой половине текущего года
Совещание, посвященное обсуждению результатов, достигнутых в первой половине текущего года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Oбуна бўлиш
Президент маҳаллаларда озодалик ва яшаш маданиятини яхшилаш учун ҳовли уйларни ҳам бошқарув компаниялари фаолияти билан қамраб олиш муҳимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ҳовли уйларни ҳам бошқарув компаниялари фаолияти билан қамраб олиш муҳим, деди президент Шавкат Мирзиёев ярим йиллик натижалар ва йил якунигача белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида.
Президент матбуот хизматига кўра, йиғилишда маҳаллаларда озодалик, яшаш маданияти, кўча ва ҳовлиларни ободонлаштириш масалалари танқидий кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари 40 миллионли аҳоли турмушини яхшилаш учун иқтисодий ўсиш суръатини 9–10 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилишда 2 мингта энг оғир маҳаллада ишларни янги тизим асосида ташкил этиш учун "Долзарб 40 кунлик" эълон қилингани маълум қилинди.
Энди ҳокимлар ушбу маҳаллаларда электр, газ, йўл ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишга шахсан жавоб беради. Бандлик тизими масъуллари эса эҳтиёжманд аҳолини ўқитиш, ишга жойлаштириш ва даромадини ошириш билан шуғулланади.
Маҳалла тизими раҳбарларига 8 минг 992 та маҳаллада кўча ва уйларни обод қилиш, дарахт экиш ҳамда ариқларни тоза сақлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.
Президент банкларнинг маҳаллалардаги фаолиятидан норози эканини билдирди. Кейинги уч ойда натижа кўрсатган вилоят ва туман банклари раҳбарлари лавозимида қолади, ўзгариш қилмаганлар эса ишдан олинади.
Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳалладаги ишлар ва ўзгаришларни назорат қилиш топширилди.
Видеоселекторное совещание по организации деятельности махаллинской семерки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Маҳаллаларга 240 млрд сўм ресурс ва янги ваколатлар берилади
Янгиликлар лентаси
0