Озодбек Назарбеков ШҲТда маданият ва сунъий интеллект бўйича тўрт ташаббусни илгари сурди

© Пресс-служба Министерства культуры УзбекистанаМнистр культуры Республики Узбекистан Озодбек Назарбеков
Мнистр культуры Республики Узбекистан Озодбек Назарбеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Oбуна бўлиш
Маданият ва санъатда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ахлоқий қоидаларни қабул қилиш таклифлар жумласидан
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Чўлпонотада ўтган ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирлари йиғилишида тўрт ташаббусни илгари сурди.
Вазирнинг таъкидлашича, уч миллиарддан ортиқ аҳолини бирлаштирган ШҲТ макони дунёдаги энг йирик маданий аудиториялардан бири ҳисобланади.

Назарбеков ижтимоий тармоқларда зўравонлик, нафрат ва ёлғон ахборот тез тарқалаётгани, миллий ва ижобий маданий контент эса эътибордан четда қолаётганини қайд этди.

Шунингдек, сунъий интеллект маданий меросни оммалаштириш учун янги имкониятлар яратиши билан бирга, сохта тасвирлар, тарихий фактларни бузиб кўрсатиш ва муаллиф розилигисиз асарлар тайёрлаш хавфини ҳам келтириб чиқараётгани айтилди.
Ўзбекистон қуйидаги ташаббусларни билдирди:
— ШҲТ мамлакатларининг ёш блогерлари, режиссёрлари ва рақамли контент яратувчилари ўртасида ҳар йили танлов ўтказиш;
— маданият ва санъатда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ахлоқий қоидаларни қабул қилиш;
— сунъий интеллект ёрдамида ШҲТ халқларининг тарихий шахслари образларини яратиб, уларни виртуал музейлар, анимациялар ва рақамли платформалар орқали оммалаштириш;
— креатив иқтисодиёт соҳасида тажриба алмашиш дастурини йўлга қўйиш.
Назарбеков, шунингдек, Наманганда бошланган ШҲТ маданий мулоқотини доимий ҳамкорлик механизмига айлантиришни таклиф қилди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.

Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.

Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.

КенгайтиришЙиғиштириш
В Чолпон-Ате проходит совещание министров культуры стран ШОС. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2026
Ўзбекистон ШҲТ маданият вазирларининг Чўлпонотадаги йиғилишида қатнашмоқда
Янгиликлар лентаси
0