Қирғизистонда "хитойликлар босиб кетди" каби ёлғон хабарларни тарқатганлар огоҳлантирилди

© SputnikМобильная фотография
Мобильная фотография - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўрунбеков бундай хабарларни Атамбаев, Мадумаров ва Ташиев жамоалари сохта аккаунтлар орқали тарқатаётганини иддао қилди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Қирғизистон президенти маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков ижтимоий тармоқларда "хитойликлар мамлакатни босиб кетди", "ерлар сотилмоқда" ва "ташқи қарз ортиб бормоқда" каби хабарларни тарқатаётган сохта аккаунтлар эгаларини огоҳлантирди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Ўрунбеков ўз постида президент бўлишни истаган айрим сиёсатчилар сохта аккаунтлар орқали ҳукуматни қоралашга уринаётганини таъкидлади.
Унинг даъвосига кўра, аввал бундай хабарларни Адахан Мадумаров, Алмазбек Атамбаев ва айрим нодавлат ташкилотлар тарафдорлари тарқатган бўлса, энди уларга Қамчибек Ташиев жамоаси ҳам қўшилган.
Унинг ёзишича, пост муаллифлари аниқланиб, ҳибсга олингач, уларнинг қариндошлари ўғил-қизлари сўроққа чақирилгани ёки ноқонуний ушлангани ҳақида шикоят қила бошлайди.
Ўрунбеков бундай ҳаракатлар тўхтатилмаса, сохта аккаунтлар эгалари ўз раҳбарлари билан бирга ҳибсга олинишини айтди.

"Ёлғон маълумот тарқатганингиз ва миллатлараро адоватни қўзғатганингиз учун қонун бўйича жавоб берасиз, ҳибсга олинасиз. Ғийбатни бас қилинг! Темир йўллар, фабрика ва заводлар қуриш керак. Биз ишлаб чиқариш ривожланган, иқтисодиёти кучли, иш ҳақи ва нафақалари юқори бўлган мамлакатда яшашни истаймиз. Бизни 30 йил алдаб келишди", — деди Ўрунбеков.

Унинг таъкидлашича, Президент маъмуриятининг Ситуацион маркази жамиятни иғво қилишга уринаётган аккаунтлар ва уларнинг алоқаларини аниқламоқда. Бу йўналишда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам иш олиб бормоқда.
Ташиев подтвердил, что на него завели уголовное дело - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2026
Ташиев иши: Қирғизистон хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарига қандай айблов қўйилди
Янгиликлар лентаси
0