Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда йўловчи айланмаси ўсди, уч давлатда юк айланмаси ошди

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишГрузовик на границе, архивное фото
Грузовик на границе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Oбуна бўлиш
2026 йил январь–май ойларида ЕОИИ бўйича умумий йўловчи айланмаси 0,8 фоизга ўсди. Юк ташиш ҳажми эса Арманистон, Қирғизистон ва Беларусда кўпайди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) 2026 йилнинг январь–май ойларида умумий йўловчи айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг янги статистик шарҳида маълум қилинди.
Мамлакатлар кесимида энг юқори ўсиш Беларусда қайд этилди — 7,8 фоиз. Арманистонда йўловчи айланмаси 6,1 фоизга, Қозоғистонда 4,1 фоизга, Қирғизистонда эса 3,9 фоизга ошди. Россияда бу кўрсаткич 0,3 фоизга камайди.
Юк айланмаси бўйича энг юқори ўсиш Арманистонда кузатилди — 12,6 фоиз. Қирғизистонда кўрсаткич 3,4 фоизга, Беларусда 1,1 фоизга ошди. Шу билан бирга, Қозоғистонда юк айланмаси 7 фоизга, Россияда 1,1 фоизга камайди.
Шундай қилиб, ҳисобот даврида ЕОИИнинг тўрт давлатида йўловчи айланмаси, уч давлатида эса юк айланмаси ўсган. Арманистон ҳар икки йўналишда юқори ўсиш кўрсатган бўлса, Қирғизистон ва Беларусда ҳам юк, ҳам йўловчи айланмасида ижобий динамика сақланиб қолди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Грузовые автомобили у КПП Чернышевское в Калининградской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ юкларни етказиб бериш вақти ва ташув харажатларини қисқартиришни режалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0