ЕОИИ юкларни етказиб бериш вақти ва ташув харажатларини қисқартиришни режалаштирмоқда
15:05 15.05.2026 (янгиланди: 15:06 15.05.2026)

© Sputnik / Михаил Голенков
/ Oбуна бўлиш
Маълум бщлишича, бу масала 2026 йилги Евроосиё иқтисодий форумига бағишланган матбуот анжуманида муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) юкларни етказиб бериш вақти ва ташув харажатларини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) энергетика вазири Арзибек Кожошев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу масала 2026 йилги Евроосиё иқтисодий форумига бағишланган матбуот анжуманида муҳокама қилинади. Асосий эътибор етказиб бериш вақти, нархи ва барқарорлигига қаратилади.
Шунингдек, форумда иттифоқ доирасида санитария, ветеринария ва фитосанитария назорати учун сунъий интеллект ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.