Сузиш ва дзюдо: Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпионатларида 10 та медаль қўлга киритди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаМолодежная сборная Узбекистана вышла на первое место в медальном зачете на ЧА по дзюдо в Иордании
Молодежная сборная Узбекистана вышла на первое место в медальном зачете на ЧА по дзюдо в Иордании  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2026
Oбуна бўлиш
Таиланд ва Иорданияда ўтаётган Осиё чемпионатларида Ўзбекистоннинг ёш сузувчи ва дзюдочилари жами 10 та медалга сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш спортчилар Таиланд ва Иорданияда ўтказилаётган Осиё чемпионатларида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза — жами 10 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Таиландда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида Муҳаммадисмоил Раҳмонов U18 ёш тоифасида 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича олтин медалга сазовор бўлди.
Паризод Абдукаримова эса U18 тоифасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 та медалга эга чиқди.
Муҳаммаджон Машарипов −60 кг, Иноят Телманов −73 кг ва Райҳона Маматова −57 кг вазн тоифаларида Осиё чемпиони бўлди.
−48 кг вазнда иштирок этган Зарина Жамалова кумуш медални қўлга киритди.
Дилшод Каримов −60 кг, Муҳриддин Маъруфов −73 кг, Сабина Азаматова −52 кг ҳамда Моҳинур Аллаберганова −57 кг вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, ёш сузувчи ва дзюдочиларимиз Осиё чемпионатларидаги сўнгги баҳсларда Ўзбекистон делегацияси ҳисобига жами 10 та медаль қўшишди.
Юношеская сборная Узбекистана по дзюдо возглавила медальный зачёт на чемпионате Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2026
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида биринчи бўлди
Янгиликлар лентаси
0