Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда айрим дориларни синовдан ўтказиш арзонлашиши мумкин

© Depositphotos / MotorolkaКапсулы и таблетки
Капсулы и таблетки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2026
Oбуна бўлиш
Дори воситаларининг самарадорлигини текширишда донор териси ўрнига сунъий мембраналардан фойдаланиш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида гель, суртма ва ташқи қўллаш учун мўлжалланган бошқа дори воситаларини синовдан ўтказишнинг янги усули жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) хабар берди.
ЕИКнинг Дори воситалари бўйича экспертлар қўмитаси биоэквивалентлик тадқиқотлари қоидаларига ўзгартиришлар лойиҳасини маъқуллади.
Унга кўра, гель ва суртмаларни текширишда донор териси ўрнига сунъий мембраналардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.
Комиссия маълумотига кўра, бу мураккаб ва қиммат тадқиқотларга замонавий муқобил бўлиб, синов жараёнини соддалаштириши ҳамда ишлаб чиқарувчилар харажатларини камайтириши мумкин.
Биоэквивалентлик тадқиқотлари муқобил препарат хусусиятларини аввалдан маълум бўлган дори воситаси билан таққослаш учун ўтказилади.
Экспертлар қўмитаси, шунингдек, дори ишлаб чиқариш муҳитида микробиологик мониторинг ўтказиш ҳамда препарат таркибидаги фаол моддалар номини аризалар ва ягона реестрда бир хил кўрсатишга оид ҳужжатларни маъқуллади.
ЕИКнинг техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича вазири Александр Субботин экспертлар муҳокама қилинган масалалар бўйича келишувга эришганини билдирди.
Ўзгартиришлар ҳали якуний қабул қилинмаган. Лойиҳаларни август–октябрь ойларида ЕИК ҳайъати кўриб чиқиши режалаштирилган.
Главные тезисы по итогам  пресс-конференции министра по техническому регулированию ЕЭК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ кимё, дори ва тиббий буюмлар бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0