Ўзбекистон Россиянинг нуфузли онкология илмий маркази билан қатор келишувларга эришди

© Республиканский онкологический научный центр
Oбуна бўлиш
Хусусан, ядро тиббиёти соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегация Россиянинг Н.Н. Блохин номидаги Онкология миллий тиббиёт илмий марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегация замонавий операцион блоклар, радиотерапия мажмуаси, патологик анатомия ва патоморфология лабораториялари, молекуляр диагностика маркази, илмий лабораториялар ҳамда беморларни даволашнинг инновацион технологиялари билан яқиндан танишди.
Музокаралар якунида қуйидаги устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди:
- ядро тиббиёти соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;

- МАГАТЭ дастурлари доирасида шифокор ва мутахассисларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш;
- радиотерапия йўналишида илғор технологиялар ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш;
- патоморфология ва молекуляр диагностика хизматларини биргаликда ривожлантириш;
- медикал онкология йўналишида қўшма илмий тадқиқотлар, клиник протоколларни такомиллаштириш ва мутахассислар алмашинувини ташкил этиш.
Ташриф якунида икки марказ ўртасида узоқ муддатли илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий онкологик технологияларни жорий этиш ҳамда қўшма таълим ва илмий дастурларни амалга ошириш юзасидан ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

Н.Н. Блохин номидаги Онкология миллий тиббиёт илмий маркази Россиянинг энг йирик ва нуфузли онкология муассасаси бўлиб, МДҲ ҳудудидаги энг йирик онкологик илмий-клиник комплекслардан бири ҳисобланади. Марказда ҳар йили ўн минглаб беморларга юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатилади, мураккаб онкожарроҳлик амалиётлари бажарилади ҳамда юзлаб илмий тадқиқотлар олиб борилади.
Муассаса онкожарроҳлик, радиотерапия, дори-дармон билан даволаш, патологик анатомия, молекуляр генетика, иммуногистокимё, транслацион тадқиқотлар ва клиник синовлар йўналишларида халқаро миқёсда эътироф этилган илмий мактабга эга.