https://sputniknews.uz/20260718/ozbekiston-ozarbayjon-59110261.html
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш йил бошидан буён 40 фоизга ошди
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш йил бошидан буён 40 фоизга ошди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатга келган Озарбайжон иқтисодиёт вазирини қабул қилди. 18.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-18T11:04+0500
2026-07-18T11:04+0500
2026-07-18T11:04+0500
иқтисод
ўзбекистон
озарбайжон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/12/59110316_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_6ba5375a419bbb5783c188966c5bfbe8.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш йил бошидан буён қарийб 40 фоизга ошди, ўтган йилда эса 15 фоизга ошган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов билан учрашуви давомида маълум қилинди.Томонлар Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.Таъкидланишича, қурилиш, энергетика, геология, логистика, молия, ёқилғи, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқларда, шу жумладан, қўшма Инвестиция компанияси иштирокида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.Шу маънода, бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг якунлари юксак баҳоланди. Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари форуми натижадор ўтишини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20260708/uzbekistan-azerbaijan-caspian-sea-flot-58896004.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/12/59110316_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_d8fa01135a9ab9e273a9ebb85867d2d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, озарбайжон, шавкат мирзиёев
иқтисод, ўзбекистон, озарбайжон, шавкат мирзиёев
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш йил бошидан буён 40 фоизга ошди
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатга келган Озарбайжон иқтисодиёт вазирини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш йил бошидан буён қарийб 40 фоизга ошди, ўтган йилда эса 15 фоизга ошган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов билан учрашуви давомида
маълум қилинди. Томонлар Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.
“Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди, жорий йилнинг ўтган даврида эса ўсиш қарийб 40 фоизни ташкил этди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, қурилиш, энергетика, геология, логистика, молия, ёқилғи, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқларда, шу жумладан, қўшма Инвестиция компанияси иштирокида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.
Шу маънода, бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг якунлари юксак баҳоланди. Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари форуми натижадор ўтишини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.