https://sputniknews.uz/20260708/uzbekistan-azerbaijan-caspian-sea-flot-58896004.html
Ўзбекистон Озарбайжон билан Каспий денгизида қўшма флот ташкил этмоқчи
Ўзбекистон Озарбайжон билан Каспий денгизида қўшма флот ташкил этмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Озарбайжон билан Каспий денгизида қўшма флот ташкил этишни режалаштирмоқда. Лойиҳа Ўрта йўлак орқали юк ташишни тезлаштириш, харажатларни камайтириш ва Боку порти имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган
2026-07-08T11:31+0500
2026-07-08T11:31+0500
2026-07-09T10:34+0500
жамият
ўзбекистон
озарбайжон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/08/58895298_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_b0f52c3cb5a09b33213ee2567d3dd22c.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон Озарбайжон билан Каспий денгизида қўшма флот ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев Озарбайжоннинг Report агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.Шунингдек, “Ўзтемирйўлкарго” АЖ ва “Озарбайжон Каспий денгиз пароходчилиги” ЁАЖ ўртасида қўшма корхона тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.Тешабоевнинг сўзларига кўра, мазкур ташаббуслар мултимодал юк ташиш самарадорлигини ошириш, логистика занжирларини барқарор қилиш ва экспортчиларнинг транспорт харажатларини камайтиришга хизмат қилади.Вазир ўринбосари Ўзбекистон ва Озарбайжон Ўрта йўлакнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича ишларни давом эттираётганини таъкидлади. Хусусан, ўзбекистонлик экспортчилар учун юкларни қайта юклашда чегирмалар бериш, комплекс тариф ечимларини жорий этиш, логистика тартиб-қоидаларини соддалаштириш ҳамда контейнер ва экспорт юкларига устувор хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.Тешабоевнинг айтишича, Боку халқаро денгиз порти ўзбек маҳсулотларининг Ўрта йўлак орқали ташқи бозорларга чиқишида муҳим ўрин тутмоқда. Сўнгги йилларда ушбу йўналишда юк ташиш ҳажми ошиб, экспорт маҳсулотлари тури кенгаймоқда.Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма логистика маркази ташкил этиш лойиҳасини ҳам муҳокама қилмоқда. У Боку халқаро денгиз порти, Озарбайжон темир йўл тармоғи ва Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ҳамда Европани боғловчи халқаро транспорт йўналишлари билан интеграциялашган ҳудудда жойлашиши кутилмоқда.Мазкур марказ юкларни жамлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, контейнерларни мультимодал тарзда қайта юклаш, шунингдек, божхона ва транзит расмийлаштирувини тезлаштиришга хизмат қилади.Вазир ўринбосари ушбу лойиҳанинг аҳамияти Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши фонида янада ортишига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, ушбу темир йўл келгусида Хитой ва Марказий Осиёдан Каспий минтақаси томон юк оқимини сезиларли даражада ошириши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260702/uzbekistan-neft-mahsulot-qora-dengiz-etkazilish-58772238.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/08/58895298_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_0459536bc7fab33ddf39656a9f111281.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, озарбайжон
жамият, ўзбекистон, озарбайжон
Ўзбекистон Озарбайжон билан Каспий денгизида қўшма флот ташкил этмоқчи
11:31 08.07.2026 (янгиланди: 10:34 09.07.2026) Ўзбекистон Озарбайжон билан Каспий денгизида қўшма флот ва логистика соҳасида қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон Озарбайжон билан Каспий денгизида қўшма флот ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев Озарбайжоннинг Report агентлигига берган интервьюсида
маълум қилди.
Шунингдек, “Ўзтемирйўлкарго” АЖ ва “Озарбайжон Каспий денгиз пароходчилиги” ЁАЖ ўртасида қўшма корхона тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Тешабоевнинг сўзларига кўра, мазкур ташаббуслар мултимодал юк ташиш самарадорлигини ошириш, логистика занжирларини барқарор қилиш ва экспортчиларнинг транспорт харажатларини камайтиришга хизмат қилади.
“Ушбу ташаббуслар мултимодал ташувлар самарадорлигини ошириш, логистика занжирларини янада барқарор қилиш ва экспортчиларнинг транспорт харажатларини камайтириш имконини беради”, — деди Тешабоев.
Вазир ўринбосари Ўзбекистон ва Озарбайжон Ўрта йўлакнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича ишларни давом эттираётганини таъкидлади.
Хусусан, ўзбекистонлик экспортчилар учун юкларни қайта юклашда чегирмалар бериш, комплекс тариф ечимларини жорий этиш, логистика тартиб-қоидаларини соддалаштириш ҳамда контейнер ва экспорт юкларига устувор хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тешабоевнинг айтишича, Боку халқаро денгиз порти ўзбек маҳсулотларининг Ўрта йўлак орқали ташқи бозорларга чиқишида муҳим ўрин тутмоқда. Сўнгги йилларда ушбу йўналишда юк ташиш ҳажми ошиб, экспорт маҳсулотлари тури кенгаймоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма логистика маркази ташкил этиш лойиҳасини ҳам муҳокама қилмоқда. У Боку халқаро денгиз порти, Озарбайжон темир йўл тармоғи ва Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ҳамда Европани боғловчи халқаро транспорт йўналишлари билан интеграциялашган ҳудудда жойлашиши кутилмоқда.
Мазкур марказ юкларни жамлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, контейнерларни мультимодал тарзда қайта юклаш, шунингдек, божхона ва транзит расмийлаштирувини тезлаштиришга хизмат қилади.
Бу Тошкент–Боку йўналишида юк етказиб бериш муддатларини қисқартириши ва ташувлар харажатини камайтириши мумкин.
Вазир ўринбосари ушбу лойиҳанинг аҳамияти Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши фонида янада ортишига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, ушбу темир йўл келгусида Хитой ва Марказий Осиёдан Каспий минтақаси томон юк оқимини сезиларли даражада ошириши мумкин.