Ўзбекистон нефть маҳсулоти Қора денгиз портларига етказила бошланди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Норвегия
Страны мира. Норвегия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Oбуна бўлиш
Озарбайжоннинг "SOCAR Trading" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган нафтани халқаро бозорларга жўнатишни йўлга қўйди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. "SOCAR Trading" Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган нафтани халқаро бозорларга жўнатишни бошлади. Бу ҳақда SOCAR халқаро бизнесни ривожлантириш департаменти раҳбари Тўғрул Кўчарли Бокуда ўтган Қора денгиз Савдо ва тараққиёт банки бизнес-форумида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотларидан бири — нафтани Қора денгиз портларига ҳам етказиб бермоқда.
Кўчарли Озарбайжон Марказий Осиёдан халқаро бозорларга юк оқимларини Қора ва Ўрта ер денгизлари орқали етказишда муҳим транзит марказига айланаётганини таъкидлади.
“Қозоғистон ва Туркманистондан халқаро бозорларга қарийб 4 миллион тонна нефть жўнатамиз. Хурсандчилик билан маълум қиламанки, бу йил ушбу рўйхатга Ўзбекистонни ҳам қўшдик”, — деди у.
Маълумот учун, "SOCAR Trading" Озарбайжоннинг SOCAR давлат нефть компанияси таркибидаги савдо тузилмаси ҳисобланади.

SOCAR ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик давом этмоқда. Компаниялар инфратузилмани модернизация қилиш, шунингдек, келажакда Марказий Осиё ва Европанинг энергетика тизимларини Каспий денгизи орқали боғлаши кўзда тутилган “Яшил энергия йўлаги” лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Рассмотрены планы по увеличению добычи природного газа и трансформации отрасли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2026
Газ қазиб олиш ҳажми оширилади — президент “Ўзбекнефтгаз” режалари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0