Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Эксперт: Украина мағлубиятга учрамоқда, бироқ йўқотишларни камайтиришни истамаяпти

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУкраинский флаг и монумент "Родина-Мать" в Киеве, Украина.
Украинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве, Украина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2026
Oбуна бўлиш
Америкалик профессорнинг айтишича, Украина армияси ночор аҳволда.
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Украина Қуролли кучлари (УҚК) можаро ҳудудида мағлубиятга учрамоқда, аммо Киев Россия билан тинчлик келишуви тузиш орқали мамлакатга етказилган зарарни камайтиришга уринмаяпти. Бу ҳақда Чикаго университети профессори Жон Миршаймер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина жанг майдонига назар ташланадиган бўлса, Россия Қуролли кучлари у ерда ғалаба қозонаётганини кўриш мумкин.
“Улар украиналикларни чекинтирмоқда. Украина армияси ноилож аҳволда. <…> Натижада Украина можародан ночор, қолоқ давлат сифатида чиқиши мумкин”, - деди Миршаймер.
Шу билан бирга, профессор Украина ўзи учун энг мақбул шартларда тинчлик ўрнатиш имкониятини қўлдан бой берганини таъкидлади.
Киев сулҳ тузиши ва Украина бетараф давлат эканлигини тан олиши, сўнгра Москва билан муносабатларни яхшилаш учун барча чораларни кўриши керак эди. Шу тариқа, украиналиклар ўз йўқотишларини минималлаштирган бўларди, аммо можаро бошқа йўналишда давом этди, дея ҳисоблайди эксперт.
Российские войска освободили город Константиновку в Донецкой Народной Республике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Константиновкани тўлиқ озод қилди
Янгиликлар лентаси
0