Песков: Россия АҚШ сайловларига аралашганлик ҳақидаги айбловларни рад этади

© Sputnik / Владимир АстапковичДмитрий Песков
Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2026
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котиби Москва ҳеч қачон бошқаларнинг ички ишларига аралашмаганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Россия АҚШдаги сайлов жараёнларига аралашганлик ҳақидаги ҳар қандай айбловларни қатъиян рад этади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Россия Америка Қўшма Штатларидаги сайловларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Биз ҳар қандай айбловларни рад этамиз, уларни қатъиян рад этамиз”, - деди Кремль вакили.
Песковнинг сўзларига кўра, Россия бошқалар ички ишига ҳеч қачон аралашмаган ва ҳеч ким мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслигига умид қилади.
Кремль расмийси АҚШда аввал ҳам кўплаб текширувлар ўтказилгани ва улар Москванинг сайлов кампанияларига алоқаси йўқлигини тасдиқлаганини таъкидалади. Трамп эса Америка махсус хизматлари орқали келиб тушган шахссиз ва исботланмаган маълумотларга таянмоқда.
Аввалроқ Америка президенти Дональд Трамп Россия, Хитой, Эрон ва КХДР гўёки унинг мамлакатининг сайлов тизимига таҳдид солаётганини маълум қилган эди. Трамп сайлов тизимидаги заифликлар ҳақидаги разведка маълумотларини ошкор қилишга ваъда берди.
2026 йил бошида Трамп Обама 2016 йилги АҚШ сайловларига Россия аралашуви ҳақидаги сохта ҳужжатлар тайёрлашни разведка хизматига топширганини маълум қилиб, уни қамоққа олишга чақирган эди.
Янгиликлар лентаси
0