Трамп АҚШ собиқ президенти Обамани дарҳол қамоққа олишга чақирди—The American Conservative

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишИнаугурация 45-го президента США Дональда Трампа
Инаугурация 45-го президента США Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2026
Oбуна бўлиш
Трамп иддаосига кўра, Обама 2016 йилги АҚШ сайловларига Россия аралашуви ҳақидаги сохта ҳужжатлар тайёрлашни разведка хизматига топширган. Шу даъво ортидан у Обамани қамоққа олишга чақирган
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social саҳифасида собиқ президент Барак Обамани ҳибсга олишга чақирди. Бу ҳақда The American Conservative нашри хабар берди.
Нашр ёзишича, Трамп постида Обамани 2016 йилги сайловлар даврида “давлат тўнтаришига уриниш”да айблаган ва Миллий разведка директори Тулси Габбард томонидан “Russiagate” ишига оид ҳужжатлар эълон қилинганини тилга олган.
Трампнинг баёнотига кўра, Габбард эълон қилган ушбу ҳужжатлар Обама Марказий разведка бошқармаси агентларига Трамп ҳақида сохта разведка маълумотлари тайёрлашни шахсан топширганини кўрсатади. Унинг таъкидлашича, бу ҳаракат америкаликларнинг демократияга ва унинг 2016 йилги ғалабасига бўлган ишончини сусайтиришга қаратилган бўлган.
Трамп постида шундай дейилади:
Бу Барак Ҳусайн Обама ва унинг ҳамтовоқларининг давлат тўнтаришига уриниши эди… Жесси Уоттерс айтганидек, “Бу йигитларга нима бўлса ҳам, бу қасос эмас… бу жавобгарлик. Одамлар бунинг бадалини тўлайдиган вақт келди.” ОБАМАНИ ҲОЗИРОҚ ҚАМОҚҚА ОЛИНГ!
Нашр таъкидлашича, бу чақириқ ФБР томонидан Жоржия штатидаги Фултон округи сайлов идорасидан 2020 йилги сайловларга оид ҳужжатлар олиб қўйилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг янграган. Ушбу жараёнда Габбард ва ФБР раҳбарияти вакиллари иштирок этгани айтилмоқда.
Ҳозирча Обама томонидан мазкур баёнотларга расмий муносабат билдирилмаган.
Маълумот учун, “Russiagate” — 2016 йилги АҚШ сайловларига Россия аралашгани ҳақидаги даъволар билан боғлиқ сиёсий можаро номи. Айрим сиёсатчилар ва таҳлилчилар буни тасдиқланмаган айбловлар ва сохта маълумотларга таянган кампания, деб баҳолайди.
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп куч орқали иш кўради, эгилганлар яна эгилаверади — Кремль матбуот котиби интервьюси
Янгиликлар лентаси
0