Тошкентда “Onix” ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашиши оқибатида бир киши қурбон бўлди

© Foto : Ижтимоий тармоқларВидеодан кадр
Видеодан кадр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2026
Oбуна бўлиш
Авария оқибатида ЙПХ ходимларидан бири воқеа жойида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўл-патрул хизмати ходими қурбон бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, авария 16 июль куни соат 18:30 ларда рўй берган. Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мототциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган “Onix” машинаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада ЙПХ ходимларидан бири олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Ҳодисада тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Ҳозир терговга қадар суриштирув ўтказилмоқда.
Авария на дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2026
Ангренда "Howo" бир нечта машина билан тўқнашди: икки киши ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0