Ўзбекистон U19 жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

© Пресс-служба НОКСборная Узбекистана по боксу U19 заняла первое место на чемпионате Азии
Сборная Узбекистана по боксу U19 заняла первое место на чемпионате Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Oбуна бўлиш
Жакартада финалга чиққан саккиз нафар ўзбекистонлик боксчининг еттитаси ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг U19 ёш тоифасидаги йигитлар терма жамоаси Жакартада ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Финал жангларида саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи иштирок этиб, уларнинг еттитаси чемпионликни қўлга киритди. Терма жамоа мусобақани 7 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади.
Олтин медаль соҳиблари:
50 кг: Ўткирбек Норқосимов;
55 кг: Элёр Рустамов;
60 кг: Муҳаммадризо Укимов;
75 кг: Суҳроб Раҳматуллаев;
80 кг: Аброр Шарипов;
85 кг: Сардор Баҳромхўжаев;
90 кг: Асадбек Султанбоев.
Кумуш медаль:
+90 кг: Ислом Салихов.
Бронза медаль:
70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев.
Айни пайтда чемпионатда U23 ёш тоифасидаги йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. Мусобақа 3–16 июль кунлари Индонезия пойтахти Жакартада ташкил этилди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг U19 ёш тоифасидаги қизлар терма жамоаси ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган эди. Вакиллар 10 та вазн тоифасининг фақат саккизтасида иштирок этиб, 4 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди.
U19 қизлар ўртасида олтин медаль:
54 кг: Сабрина Чакоманова;
60 кг: Севара Маматова;
65 кг: Рушанабону Исоева;
75 кг: Самира Турғунова.
Кумуш медаль:
51 кг: Назокат Мардонова;
70 кг: Мафтуна Янгиева.
U23 ёш тоифасидаги қизлар терма жамоаси эса 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида ғолиб чиқди.
U23 қизлар ўртасида олтин медаль:
51 кг: Гулсевар Ғаниева;
57 кг: Хуморабону Мамажонова;
60 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова;
65 кг: Севинч Хуррамова;
80 кг: Рухшона Парпиева;
+80 кг: Собирахон Шахобиддинова.
Кумуш медаль:
70 кг: Райҳона Қурбонбоева.
Бронза медаль:
54 кг: Узукжамол Юнусова;
75 кг: Ойша Тоирова.
Шу тариқа, ҳозиргача якунланган U19 йигитлар, U19 ва U23 қизлар баҳсларида Ўзбекистон терма жамоалари жами 17 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза — 24 та медални қўлга киритди. Учала терма ҳам ўз ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Узбекистанские борцы вольного стиля завоевали две медали на чемпионате Азии U20 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2026
Ўзбекистон эркин курашчилари U20 Осиё чемпионатида икки медаль олди
Янгиликлар лентаси
0