Россия Ўзбекистонда қўшма корхоналар сони бўйича биринчи ўринда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бир йилда 22,9 фоизга ўсди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йил 1 июль ҳолатига хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 502 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 817 тага ёки 22,9 фоизга кўп.
Уларнинг 4 611 таси қўшма корхоналар, 15 891 таси эса хорижий корхоналар ҳисобланади.
Қўшма корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда. Россия капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони 941 тани ташкил этган.
Кейинги ўринларни Хитой — 863 та ва Туркия — 523 та қўшма корхона билан эгаллаган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0