Энди электрон реестрга киритилмаган ҳудудий режа бўйича қурилиш бошлаб бўлмайди

© Sputnik / Бахром ХатамовСтроительство новых высоток в центре Ташкента
Строительство новых высоток в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Oбуна бўлиш
Аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланганидан кейин 3 ой ичида уни амалга ошириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ҳудудларнинг барча мастер-режалари ягона электрон реестрда жамланади. Бу президентнинг “Урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, 1 ноябрдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси мастер-режаларнинг ягона электрон реестрини юритади. Ҳужжатларнинг рақамлаштирилган нусхалари ҳам Миллий қўмитада сақланади.
Реестрдан ўтказилмаган мастер-режаларни амалга ошириш, шунингдек, улар асосида шаҳарсозлик, қурилиш, инвестиция ва бошқа фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.
Аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланганидан кейин уч ой ичида уни амалга ошириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади. Дастур 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга мўлжалланиб, унда тадбирларни молиялаштириш манбалари ва бажариш муддатлари аниқ кўрсатилади.
Комплекс дастурларнинг ижроси Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиниб, натижалари оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.
Шунингдек, бош режаси мавжуд бўлмаган ёки бош режаси ишлаб чиқилганига камида 10 йил бўлган аҳоли пунктлари учун янги бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳалари республика бюджети ҳисобидан ишлаб чиқилади.
Строительство новых высоток в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Бош режалар билан ишлашнинг янги тизими пайдо бўлади
Янгиликлар лентаси
0