Бош режалар билан ишлашнинг янги тизими пайдо бўлади

© Sputnik / Бахром ХатамовСтроительство новых высоток в центре Ташкента
Строительство новых высоток в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Oбуна бўлиш
Биринчи босқичда бош режалар бўйича маълумотлар тўлиқ жамланади ва актуаллаштирилади.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди.
Маълум қилинишича, алоҳида ҳудудларни ривожлантириш бўйича 2024-2025 йилларда 275 та мастер-режа ишлаб чиқилган бўлса-да, уларнинг ягона ҳисоби юритилмаган, бош режалар билан ўзаро боғланмаган. Бу эса ҳудудларни комплекс ривожлантириш, инфратузилма, транспорт, муҳандислик тармоқлари ва ижтимоий объектларни уйғун режалаштиришда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Шу муносабат билан бош режа ва мастер-режалар билан ишлашнинг янги тизими таклиф этилди.
Унга кўра;
биринчи босқичда бош режалар бўйича маълумотлар тўлиқ жамланади ва актуаллаштирилади;
иккинчи босқичда рақамлаштириш ишлари амалга оширилади;
учинчи босқичда мониторинг тизими йўлга қўйилади;
тўртинчи босқичда эса комплекс ахборот-таҳлил тизими шакллантирилади.
Бу жараёнда шаҳарсозлик ҳужжатларининг ягона электрон реестри юритилади. Рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатлар юридик кучга эга бўлмаслиги белгиланади. Урбанизация марказига шаҳарсозлик геоахборот тизимини юритиш, комплекс қурилиш жараёнларида топогеодезия ишларини мувофиқлаштириш ва ҳудудий архитектура-режалаштириш кенгашларининг фаолиятини услубий таъминлаш каби қўшимча вазифалар юкланади.
Под председательством Президента началось совещание с участием девелоперов и строителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Қурилишда коррупцияга чек қўйиш учун рақамлаштириш ва сунъий интеллект жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0