Қурилишда коррупцияга чек қўйиш учун рақамлаштириш ва сунъий интеллект жорий этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПод председательством Президента началось совещание с участием девелоперов и строителей
Под председательством Президента началось совещание с участием девелоперов и строителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида қурилиш ва урбанизация соҳасидаги муаммолар ҳамда янги чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.
Йиғилишда, хусусан, ерни хусусийлаштириш, бош режаларни амалга ошириш, қурилишдаги бюрократия ва назорат, шунингдек маҳаллий қурувчиларнинг халқаро лойиҳалардаги иштироки масалалари кўтарилди.
Таъкидланишича, 2025 йилда бош режаси йўқ деган важ билан ерни хусусийлаштириш бўйича 112 минг аризанинг 14 фоизи рад этилган.
Бунинг оқибатида 4 минг гектар ерни активга айлантириш ва хусусийлаштириш ҳисобидан бюджетга 550 миллиард сўм қўшимча тушум олиш имконияти бой берилган. Шу боис уч ой ичида аризаларга инсон омилисиз, 5–10 дақиқада онлайн жавоб берадиган тизимга ўтиш топширилди.
Шу билан бирга, сўнгги тўрт йилда аукционда сотилган 11,5 минг гектар ернинг 3 минг гектарида ҳали қурилиш бошланмагани, 582 гектар ер участкаси ва 122 та давлат объекти эса бир йилдан бери сотилмай тургани қайд этилди.
Энди ҳокимлар бу масалаларда Давлат активлари агентлиги билан тенг жавоб беради, бўлиб тўлаш шарти билан сотилган объектлар учун қолдиқ суммага ҳар йили 14 фоиз устама ҳисоблаш амалиёти бекор қилинади.
Йиғилишда бош режалар тасдиқланган бўлса-да, уларда сув, канализация, иссиқлик, газ, электр тармоқлари ва йўллар қачон, қай тартибда ва қайси манба ҳисобидан қурилиши аниқ кўрсатилмагани танқид қилинди.
Шу сабабли ҳар бир бош режа бўйича йилма-йил комплекс дастур ишлаб чиқиш, вилоят ҳокимларига эса икки ойда бундай дастурларни тайёрлаш вазифаси қўйилди. Бу дастурларда қайси ишлар республика ва маҳаллий бюджет, қайсилари халқаро молия ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилиши аниқ белгиланиши керак.
Президент қурилиш билан боғлиқ хизматларда ортиқча бюрократия ва коррупция хавфи юқорилигини ҳам кўрсатди. Ўтган йили қурилишга оид 2,6 миллиондан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган. Давлат раҳбари бу ҳолатга барҳам беришнинг энг тўғри йўли рақамлаштириш ва сунъий интеллект эканини таъкидлади.
1 июлдан бошлаб республика бўйлаб лойиҳалашга рухсат ва архитектура режалаштириш топшириқларини бир босқичда кўриб чиқиш, шунингдек электр, газ, сув ва канализация тармоқларига уланиш учун битта ариза ва битта тўлов орқали техник шарт олиш тартибини жорий қилиш топширилди. Тошкент шаҳрида бу тажриба ҳужжатларни келишиш муддатини 3–4 карра қисқартиргани қайд этилди.
Под председательством Президента началось совещание с участием девелоперов и строителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Мирзиёев шаҳарлар бош режалари ва қурилиш соҳаси бўйича янги вазифаларни белгилади
Янгиликлар лентаси
0