https://sputniknews.uz/20260414/mirziyoev-bosh-reja-qurilish-vazifalar-56901988.html
Мирзиёев шаҳарлар бош режалари ва қурилиш соҳаси бўйича янги вазифаларни белгилади
Мирзиёев шаҳарлар бош режалари ва қурилиш соҳаси бўйича янги вазифаларни белгилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент раислигидаги йиғилишда қурилиш ва урбанизация соҳасидаги янги чоралар муҳокама қилинди. Йил охиригача 6 та шаҳар, 44 та шаҳарча ва 104 та қишлоқ бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш топширилди.
2026-04-14T17:22+0500
2026-04-14T17:22+0500
2026-04-14T17:23+0500
ўзбекистон
жамият
қурилиш
тошкент
тадбиркор
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0e/56901253_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_f36aac1b18202a15b1bf2492cc0ffeaf.jpg
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қурилиш ва урбанизация соҳасидаги янги чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда. Унда студиялардан 500 дан зиёд девелопер, қурувчи, лойиҳачи, архитектор ва урбанист иштирок этди.Йиғилишда сўнгги тўққиз йилда қурилиш соҳаси сезиларли кенгайгани қайд этилди. Шу даврда 10 мингга яқин янги қурилиш корхонаси иш бошлаган, айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 20 та ва 100 миллиард сўмдан ўтган 365 та йирик компания пайдо бўлган.Шу билан бирга, соҳанинг кейинги ўсиши шаҳарсозлик ҳужжатларига боғлиқ экани таъкидланди. Мамлакат аҳолиси 38 миллиондан ошган, қарийб 20 миллион одам шаҳарларда яшамоқда.Бош режаларни ишлаб чиқиш учун бюджетдан йилига 200–250 миллиард сўм ажратилаётгани, бу маблағлар эскирган ёки умуман бош режаси йўқ ҳудудларга йўналтирилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.Шу боис жорий йилда бюджет ҳисобидан 6 та шаҳар, 44 та шаҳарча ва 104 та қишлоқ бўйича бош ва мастер режаларни якунлаш, қўшимча равишда ташаббускор бизнес вакиллари билан яна 50 та аҳоли пункти учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни бошлаш топширилди.
https://sputniknews.uz/20251226/toshkent-dizayn-kod-54474372.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/0e/56901253_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_bbb10a292ab65cb2f6793cd67b714819.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қурилиш, урбанизация, девелопер, архитектор, урбанист, бош режа, мастер режа, тошкент, вилоятлар, шаҳарсозлик, бюджет, тадбиркорлик
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қурилиш, урбанизация, девелопер, архитектор, урбанист, бош режа, мастер режа, тошкент, вилоятлар, шаҳарсозлик, бюджет, тадбиркорлик
Мирзиёев шаҳарлар бош режалари ва қурилиш соҳаси бўйича янги вазифаларни белгилади
17:22 14.04.2026 (янгиланди: 17:23 14.04.2026) Шаҳар аҳолиси қарийб 20 миллионга етган шароитда президент қурилиш ва урбанизация соҳасида бош режаларни тезлатиш ҳамда бизнесни бу жараёнга кенгроқ жалб этишни талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қурилиш ва урбанизация соҳасидаги янги чора-тадбирлар
муҳокама қилинмоқда. Унда студиялардан 500 дан зиёд девелопер, қурувчи, лойиҳачи, архитектор ва урбанист иштирок этди.
Йиғилишда сўнгги тўққиз йилда қурилиш соҳаси сезиларли кенгайгани қайд этилди. Шу даврда 10 мингга яқин янги қурилиш корхонаси иш бошлаган, айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 20 та ва 100 миллиард сўмдан ўтган 365 та йирик компания пайдо бўлган.
Ўтган йилга келиб қурилиш ишлари ҳажми 314 триллион сўмга етган, соҳада ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион аҳоли банд экани айтилди.
Шу билан бирга, соҳанинг кейинги ўсиши шаҳарсозлик ҳужжатларига боғлиқ экани таъкидланди. Мамлакат аҳолиси 38 миллиондан ошган, қарийб 20 миллион одам шаҳарларда яшамоқда.
Бош режаларни ишлаб чиқиш учун бюджетдан йилига 200–250 миллиард сўм ажратилаётгани, бу маблағлар эскирган ёки умуман бош режаси йўқ ҳудудларга йўналтирилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Президент кичик шаҳарларда ҳам йирик лойиҳа қилмоқчи бўлган тадбиркорлар кўплигини, аммо шаҳарсозлик ҳужжатлари йўқлиги сабаб айрим ташаббуслар тўхтаб қолаётганини айтди.
Шу боис жорий йилда бюджет ҳисобидан 6 та шаҳар, 44 та шаҳарча ва 104 та қишлоқ бўйича бош ва мастер режаларни якунлаш, қўшимча равишда ташаббускор бизнес вакиллари билан яна 50 та аҳоли пункти учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни бошлаш топширилди.