Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди

© Sputnik / Бахром ХатамовФотоподборка: осень в Ташкенте
Фотоподборка: осень в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Oбуна бўлиш
Ҳужжат шаҳар муҳитининг янги маданиятини – жонли, тартибли ва кўркам кўринишни шакллантириши таъкидланмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Тошкент шаҳри дизайн-кодини жорий қилиш ва амалга оширишни тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чиқилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат 25 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қурилиш, коммунал хўжалик, сув хўжалиги, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилган
Кенгаш қарорига кўра, дизайн-кодни тартибга солувчи иловалар тез кунда regulation.gov.uz платформасида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек, аҳоли ва мутахассислар ҳамжамияти томонидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар ва саволлар киритилиши учун эълон қилинади.
© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтиш🟠 В Ташкенте примут дизайн-код города
🟠 В Ташкенте примут дизайн-код города - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
🟠 В Ташкенте примут дизайн-код города
Дизайн-кодини тартибга солишнинг асосий йўналишлари:
бинолар архитектураси: материаллар, ранг ечимлари, фактуралар, фасадлар, витриналар ва кириш қисмларини безаш;
пешлавҳалар ва реклама: ўлчамлари, шрифтлари, ёритилиши ва рухсат этилган жойлашуви;
ободонлаштириш: тротуарлар, кўча ёритгичлари, ўриндиқлар, чиқинди қутилари, кўкаламзорлаштириш элементлари;
кўча элементлари: тўсиқлар, йўл кўрсаткичлари, жамоат транспорти бекатлари, кичик меъморий шакллар;
тарихий муҳит: ёдгорликлар ва тарихий ҳудудларнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш чора-тадбирлари.
Алоҳида таъкидланишича, ҳужжат визуал тартибга солишдан ташқари, ёндош ҳудудлардан оқилона ва тартибли фойдаланиш масалаларини ҳам қамраб олади, шунингдек, ижтимоий ва шаҳар аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда алоҳида режимли сайёҳлик кўчалари рўйхатини белгилайди.
Дизайн-коднинг жорий этилиши тадбиркорлик фаоллигининг қўшимча ўсиши, ёндош ҳудудлардан янада самарали ва қонуний фойдаланиш, бизнес ва аҳоли даромадларини ошириш учун шароит яратади, шунингдек, шаҳар муҳитининг қулайлиги ва хавфсизлигини оширади.
Пойтахтнинг дизайн-коди шаҳарсозлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таҳлилий ва лойиҳа маркази бўлган “Citymakers International” ва “Toshkent Invest Kompaniyasi” билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. "Citymakers International" компанияси йирик шаҳарлар ва агломерацияларда, жумладан Москва, Санкт-Петербург, шунингдек, Қозоғистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатлари ҳудудларида шундай ечимларни жорий этиш бўйича амалий тажрибага эга.
Тошкентнинг экологик муаммолари: ечимлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2025
Матбуот маркази
Тошкент экологик муаммоларни қандай ҳал қилмоқда - видео
Янгиликлар лентаси
0