Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Тошкент экологик муаммоларни қандай ҳал қилмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Мутахассислар Тошкентнинг экологик муаммоларини ҳал қилиш бўйича ўз фикр мулоҳазалари билан бўлишишди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш, чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қилиш ва айланма иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган долзарб экологик муаммолари ва уларни ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжуманида сўз юритилди.
Тадбирда Давлат экологик экспертиза маркази директори ўринбосари Вячеслав Ши-Сян, Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вакиллари Шуҳрат Тожибоев ва Умид Мунавваров, шунингдек, "Эколог" нодавлат нотижорат ташкилоти директори, профессор Наргис Қосимова иштирок этди.
Вячеслав Ши-Сян АИ-80 бензинидан фойдаланишни тўхтатиш ва автомобиллар учун эко-стикерларни жорий этиш режалари ҳақида гапирди, бу эса мамлакатдаги экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, ҳаво сифатининг ёмонлашиши ва яқинлашиб келаётган чанг бўронлари ҳақида огоҳлантирувчи тизим яратилиши эълон қилинди. Айни пайтда бу борада Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Экология вазирлиги Россиянинг экология соҳасидаги илғор тажрибасини ўзлаштиришни режалаштираётгани таъкидланди. Вячеслав Ши-Сян Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби қўшни давлатлар билан атроф-муҳит мониторинги ва умумий муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилиш ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон тез орада Орхус конвенциясига қўшилиши эълон қилинди. Бу атроф-муҳит масалаларида жамоатчилик иштирокини оширишда муҳим қадам бўлади. Шу мақсадда Ўзбекистон вилоятлари ва ҳудудларида Орхус марказлари очилади. Орхус конвенциясига қўшилиш ҳақидаги қонун аллақачон Сенат томонидан маъқулланган.
Янгиликлар лентаси
0